UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  3 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  10 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади Янгиликлар

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Германия футбол ассоциациясига (DFB) германиялик футболчилар ЖЧ-2022 вақтида мажбурий матбуот анжуманларидан бирида қатнашмагани учун интизомий иш очди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Агентлик манбаларига кўра, DFB жарима кўринишидаги санкцияларни кутмоқда.

ФИФА регламентига кўра, жамоаларнинг футболчилари ва бош мураббийлари ҳар бир Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлишади. Германия эса бунга бўйсунмади.

ФИФА Германия футбол иттифоқини бир нафар футболчи Испанияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашмагани учун 10 минг евро жаримага тортди. Гап шундаки, матбуот марказига борадиган йўл вақти 3 соатни ташкил қиларди. Конференция эса ортга сурилмади. Германия терма жамоасини гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида фақат бош мураббий Ханс-Дитер Флик иштирок этди. У бундай муҳим ўйин олдидан футболчиларга матбуот юкини юкламоқчи эмаслигини айтди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учинчи тур олдидан Германия терма жамоаси икки учрашувда 1 очко жамғарган ҳолда "E" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда 4 очко билан Испания пешқадамлик қилмоқда. Япония ва Коста-Рика терма жамоаларида эса 3 очкодан бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика