UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  1 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  9 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади Янгиликлар

ФИФА Германия футбол ассоциациясини жаримага тортади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Германия футбол ассоциациясига (DFB) германиялик футболчилар ЖЧ-2022 вақтида мажбурий матбуот анжуманларидан бирида қатнашмагани учун интизомий иш очди.

Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Агентлик манбаларига кўра, DFB жарима кўринишидаги санкцияларни кутмоқда.

ФИФА регламентига кўра, жамоаларнинг футболчилари ва бош мураббийлари ҳар бир Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан ОАВ вакиллари билан мулоқотда бўлишади. Германия эса бунга бўйсунмади.

ФИФА Германия футбол иттифоқини бир нафар футболчи Испанияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашмагани учун 10 минг евро жаримага тортди. Гап шундаки, матбуот марказига борадиган йўл вақти 3 соатни ташкил қиларди. Конференция эса ортга сурилмади. Германия терма жамоасини гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Испания билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида фақат бош мураббий Ханс-Дитер Флик иштирок этди. У бундай муҳим ўйин олдидан футболчиларга матбуот юкини юкламоқчи эмаслигини айтди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учинчи тур олдидан Германия терма жамоаси икки учрашувда 1 очко жамғарган ҳолда "E" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда 4 очко билан Испания пешқадамлик қилмоқда. Япония ва Коста-Рика терма жамоаларида эса 3 очкодан бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика