UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  7 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  27 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  46 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  4 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  4 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози Янгиликлар

ФИФА “Европа Премьер-лигаси” турнирини ташкил этмоқчи, МЮ ва “Ливерпуль” эса бунга рози

Европанинг топ чемпионатларидаги гранд клублар иштирокида янги мусобақа ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Sky Sports манбаси бўйича, унда қатнашиш учун “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” розилик билдирди.

“Европа Премьер-лигаси” номи остида ўтадиган янги мусобақа 2022 йил мавсум ўрталарида бошланиб, ФИФА номи остида ўтиши режалаштирилган. Манбага кўра, унда 18 та клуб бўлади.

"Барселона", "Атлетико", "Реал", "Бавария", "ПСЖ", "Ювентус" каби Англия, Франция, Германия, Испания ва Италиянинг ўнга яқин клубларига ҳам мусобақада иштирок этиш борасида таклиф юборилган.

Турнирда бешта инглиз клуби қатнашиши мумкин. Қайд этилишича, ушбу масалада “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Челси” ва “Арсенал” вакиллари билан муҳокама қилинган.

Ҳозирда ҳомийларни излаш ишлари олиб борилмоқда ва бу JP Morgan банки бўлиши кутилмоқда. Евролигани яратиш учун зарур бўлган маблағ эса 6 млрд еврони ташкил қилади.

ФИФА ва УЕФА ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика