UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  7 18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  33 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  4 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  9 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  49 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

ФИФА “Бухоро”дан трансфер тақиқини олиб ташлади Янгиликлар

ФИФА “Бухоро”дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Теглар :  Бухоро ФИФА
Аввалроқ ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Бухоро” футбол клуби ва клубнинг собиқ футболчиси туркманистонлик Раҳат Жапаров ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқариб, клубга футболчи олдидаги белгиланган қарздорликни тўлаш вазифасини юклаган эди.

Лекин мазкур қарор ижроси таъминланмагани боис ФИФА январь ойида “Бухоро” футбол клуби учун трансфер тақиқини кучга киритганди.

Кеча “Бухоро” ушбу футболчи олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этди ва ишни ёпиш юзасидан ФИФАга мурожаат юборилди. ФИФА бугундан эътиборан мазкур ишни ёпди ва “Бухоро”дан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Айни пайтда “Бухоро” шунингдек, ўтган мавсум клубда фаолият олиб борган тожикистонлик футболчи ва мураббийлари билан боғлиқ низоли вазиятни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, ҳозирда трансфер тақиқи мавжуд клубларимиз 2 тани ташкил этмоқда – “Андижон” ва “Насаф”.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика