UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  18 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  19 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади Янгиликлар

ФИФА бошқа мамлакатдан қалбаки паспорт олган футболчи юзасидан текширув бошлади

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Чили футбол ассоциациясининг Эквадор ҳимоячиси Байрон Кастильо колумбиялик эканлиги ва қалбаки ҳужжатлар билан ўйнагани ҳақидаги айбловлари юзасидан текширув бошлади.

ФИФА расмий сайти хабарига кўра, Чили футбол ассоциацияси ФИФА тартиб-интизом қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда Кастильога Эквадор фуқаролигини бериш бўйича ҳужжатларнинг сохталаштирилгани бўйича бир қатор айбловларни илгари сурган.

Чилиликлар Эквадор терма жамоаси ҳимоячиси иштирок этган ЖЧ-2022 саралаш босқичидаги барча саккизта ўйинда техник мағлубият қайд этилишини талаб қилмоқда.

Терговнинг бориши ҳақида батафсил маълумот яқин вақтларда тақдим этилади.

Эквадор терма жамоаси 26 очко жамғариб, турнирга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи жаҳон чемпионати саралаш турнири турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади. Чили терма жамоаси эса 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика