UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  4 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  1 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди? Янгиликлар

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди?

30 сентябрь куни EA Sports компанияси FIFA 23 симуляторини оммага тақдим этди.

Элдор Шомуродов ўтган ҳафта якунларига кўра, ФИФА кунларида ўзини кўрсатгани боис “ҳафта рамзий жамоаси”дан ўрин олди. Агар янглишмаётган бўлсам, TOTW (Team of the Week)да қайд этилган илк ўзбекистонлик бўлди.

Хўш, нега карточкаси юқорисига “юлдузча” қўйилганди? Гап шундаки, EA Sports компанияси ўзини кўрсатган умумий скилли (кўрсаткичи) камроқ футболчидан бирини танлаб олади ва унинг рейтингини маълум даражада кўтаради. Шу орқали футболчи махсус юлдузчага эга бўлади. Демак, “Рома” форвардининг ўйиндаги расмий скилли 75 балл эди ва бу кўрсаткич 84 га етказилди. Элдорда ҳозирда иккита карточка бор - "стандарт олтин" ва "TOTW олтин".


"YouTube" платформасида бир қатор стримерлар 27 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига олиб, видео жойлашга ҳам улгурди.


FIFA 23'даги ўзбекистонлик футболчилардан яна бири “Ал Насср” вингери Жалолиддин Машарипов ҳисобланади. Унинг кўрсаткичи 72 баллга баҳоланган.

FIFA 22 расмий версиясидан эса Шомуродов (71 балл), Машарипов (73) билан бирга Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", 73), Рустам Ашурматов ("Канвон", 66), Достонбек Турсунов ("Пусан Ай Парк", 64) ҳамда Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", 62) жой олганди. Аҳмедов фаолиятини якунлаган бўлса, Ашурматов, Турсунов ҳамда Искандеров Ўзбекистонга қайтган.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика