UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Марокаш "учириб юборган" испанлардан бир қанча антирекордлар  2 22:47ЖЧ-2022. Марокаш Испанияни турнирдан чиқариб юбориб, тарихда илк марта чорак финалга чиқди!  157 22:35ЖЧ-2022. Португалия - Швейцария. Асосий таркиблар маълум!  27 22:19"Барселона" ҳужумчиси "Рома"га ўтиши мумкин  3 21:56Луи ван Гал: "Чорак финал билан кифояланмаймиз"  2 21:15Бельгия термаси бош мураббийлиги учун номзодлар эълон қилинди  4 20:54Де Лаурентис: "Италия футболида оғриқ бор"  0 20:36Эшитдик-да! Шоҳруз Норхонов "Навбаҳор"га ўтди   31 20:31"Барселона" ЖЧда Бразилиянинг қайси футболчисини кузатаётгани маълум  5 20:15Рангник Германия термасида иш бошлаши мумкин  2 19:54Рой Кин: "Каземиро ажойиб, уни бекорга танқид қилишмоқда"  1 19:34Сака Евро финалида пенальтидан унумли фойдалана олмаганидан кейин Анри унга қўнғироқ қилганини эслади  3 19:04ЖЧ-2022. Марокаш – Испания. Асосий таркиблар маълум!  15 18:46Верратти ва ПСЖ янги шартнома шартларини келишиб олди  0 18:28Ўзимизнинг карикатура. "Жалолду" Роналдуга 7-рақамни беради  9

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди? Янгиликлар

FIFA 23. Бу сафар ўйинда икки ўзбекистонлик бор. Шомуродовга нега "юлдузча" берилди?

30 сентябрь куни EA Sports компанияси FIFA 23 симуляторини оммага тақдим этди.

Элдор Шомуродов ўтган ҳафта якунларига кўра, ФИФА кунларида ўзини кўрсатгани боис “ҳафта рамзий жамоаси”дан ўрин олди. Агар янглишмаётган бўлсам, TOTW (Team of the Week)да қайд этилган илк ўзбекистонлик бўлди.

Хўш, нега карточкаси юқорисига “юлдузча” қўйилганди? Гап шундаки, EA Sports компанияси ўзини кўрсатган умумий скилли (кўрсаткичи) камроқ футболчидан бирини танлаб олади ва унинг рейтингини маълум даражада кўтаради. Шу орқали футболчи махсус юлдузчага эга бўлади. Демак, “Рома” форвардининг ўйиндаги расмий скилли 75 балл эди ва бу кўрсаткич 84 га етказилди. Элдорда ҳозирда иккита карточка бор - "стандарт олтин" ва "TOTW олтин".


"YouTube" платформасида бир қатор стримерлар 27 ёшли ҳужумчини ўз жамоасига олиб, видео жойлашга ҳам улгурди.


FIFA 23'даги ўзбекистонлик футболчилардан яна бири “Ал Насср” вингери Жалолиддин Машарипов ҳисобланади. Унинг кўрсаткичи 72 баллга баҳоланган.

FIFA 22 расмий версиясидан эса Шомуродов (71 балл), Машарипов (73) билан бирга Одил Аҳмедов ("Цанчжоу Майти Лайонс", 73), Рустам Ашурматов ("Канвон", 66), Достонбек Турсунов ("Пусан Ай Парк", 64) ҳамда Жамшид Искандеров ("Сеонгнам", 62) жой олганди. Аҳмедов фаолиятини якунлаган бўлса, Ашурматов, Турсунов ҳамда Искандеров Ўзбекистонга қайтган.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

+2   
01 окт 15:00:29
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Узбекистон ампутантлар Жахон чемпионатида Польшани ютяпти 2-1 хозирча.Дахшат уйнашяпти Польша Вратарьи дахшат сейвлар килди.
+2   
01 окт 12:07:05
JS
Shu Eldorni TOTW da kartasi chiqganini korib FIFA23 ni sotib oldim naxt 80$ga. Man ham Eldorni FUT jamoamga qoshb oldim. Skill juda yaxshi. Hayotdagidek gollar va zarbalarini oxshatishgan. Hozirgacha 10tadan oshiq gol urdim Eldorda. FIFA23 bn FIFA22 ni deyarli katta farqi yoq ekan.
+1   
01 окт 13:12:01
f_valverde_94
JS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Eldorni TOTW da kartasi chiqganini korib FIFA23 ni sotib oldim naxt 80$ga. Man ham Eldorni FUT jamoamga qoshb oldim. Skill juda yaxshi. Hayotdagidek gollar va zarbalarini oxshatishgan. Hozirgacha 10tadan oshiq gol urdim Eldorda. FIFA23 bn FIFA22 ni deyarli katta farqi yoq ekan.
Assalomu aleykum! JS sizdan iltimos qilaman?! Fifa2023 ni qanday qilib ckachat etamiz? Yordam berib yuboring !
+1   
01 окт 12:42:41
Sanko-liderchi
Eldor Shomurodovni yomonlaydigan O‘zbekistonlik muhlislarni men 3 toifaga ajrataman: 1) Eldor Shomurodov ular yashayotgan Shahar yoki Viloyatdan bo‘lmagani uchun yomon ko‘rishadi; 2) Ular O‘zbekistonlik boshqa futbolchining masalan Jaloliddin Masharipov yoki boshqa kuchli futbolchimizning personal muhlisi; 3) ular Joze Mourinyoni yomon ko‘rishadi sababi xozirda Joze Mourinyo dunyoning eng zo‘r murabbiylari qatoriga kirmasada o‘z vaqtida CHelsi, Inter yoki Realda ishlagan vaqti o‘sha muhlislarning sevimli jamoasini misol uchun Yuventus, Barselona yoki APL ning biror top 6 likka kiruvchi biror jamoasini ba'zi o‘yinlarda mag‘lub qilgani uchun yomon ko‘rishadi va Eldorni aynan shu murabbiy manfaatlari uchun xarakat qilishini xoxlashmaydi
+1   
01 окт 12:31:26
ManUtd1133
JS фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu Eldorni TOTW da kartasi chiqganini korib FIFA23 ni sotib oldim naxt 80$ga. Man ham Eldorni FUT jamoamga qoshb oldim. Skill juda yaxshi. Hayotdagidek gollar va zarbalarini oxshatishgan. Hozirgacha 10tadan oshiq gol urdim Eldorda. FIFA23 bn FIFA22 ni deyarli katta farqi yoq ekan.
Mazza bosa kerega ))) xali omaganlani xavasini keltirish yaxshimas )))
+1   
01 окт 12:10:38
Umid 86
Отабек Шукоровни хам кушиш керакмиди ахир Туркия чимпиëнатида уйнамокда
+1   
01 окт 12:06:00
Яхшидур аччик Хакикат
Шомуродовга омад! ФИФА рейтингида Шомуродовнинг рейтинги бунданда кутарилиб топ клубларда туп тепишига тилакдошман! Олга Элдор буш келма сенинг ортингда бутун бир Узбекистон турибди!
-1   
01 окт 12:04:57
Erve Renar
Masharipov N1 Uzb da !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика