UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  0 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Металлург" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш мухлислар узоқ йўлдан ташриф буюришди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Кам вақт берилаётган футболчиларга имкон берилди. Бизда қизил карточкалар сабабли учта йўқотиш бор эди. Дмитрий Плетнёв қизишиб олиш машғулотларида жароҳат олди. Дастлабки 25 дақиқада ўйинга киришиб кета олмадик. Тўпни кўп йўқотдик. Таймнинг иккинчи ярмида эса ҳаммаси изига тушгандек бўлди. Вазиятни барқарорлаштириб, тўп билан кўпроқ муомала қила бошладик. Якунига етказиб қўйиш мумкин бўлган голли вазиятлар содир этдик ва гол урдик. Иккинчи бўлимда эса рақиб жамоа босим ўтказиб, юқорироқ интилишга ҳаракат қилди. Вазиятлардан иккинчи голни уришимиз керак эди. Кейин нимадир юз берди. 15-20 дақиқадан сўнг кўнгилдагидек ҳаракат қила олмадик ва гол қабул қилиб олдик. Йигитларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. 

- Потапов ва Ҳошимов жамоада қоладими ёки тарк этишадими?

- Ҳозирча жамоада ҳаммаси жойида, ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, Потапов машғулотлар ўтказмоқда. Улуғбек биз билан. Уларнинг бошқа жамоага ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳозирча ҳаммаси жойида. 

- "Сурхон"га қўйилган трансфер тақиқи жамоа режаларини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Мен бу ишлар юзасидан бирор масалани ҳал қилишга ҳақли эмасман. Ўйлашимча, бу муаммо яқин вақт ичида ҳал қилинади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика