

«Мексика ярим ҳимояси бизникидан устунлик қилди. Тўп билан муомала қилишда муаммо бўлди.
Рақиб бизни югуришга мажбур қилди. Биз эса қандай қилиб ҳужум қилишни ўйлаб топа олмадик.
Желсон Мартиншни ўйинимизни тезлатиш учун туширдим. Андре Силва майдонга тушгач рақиб жарима майдонига яқинлашдик.
Кўпроқ голли вазиятлар яратдик, аммо сўнгги дақиқада гол ўтказдик. Бу футбол. Мексикани табриклайман», – дейди Сантуш.




