UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  2 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  6 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0

Фернанду Сантуш: "Буни яна бир марта айтаман, Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ" Янгиликлар

Фернанду Сантуш: "Буни яна бир марта айтаман, Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ"

Португалия термаси устози Фернанду Сантуш ЖЧ 1/4 финали доирасидаги Марокашга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

Португалия бош мураббийи Фернанду Сантуш матбуот анжуманида Криштиану Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида чиққан гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди. 

"Футболчилар хурсанд бўлиши учун доим ўзаро тил топишишга ҳаракат қиламан. Роналду – сардор. Мен унга муҳтожман. У билан гаплашиб олишга мажбурман. 



Машғулотларда Швейцарияга қарши асосий таркиб борасида гаплашмадик. Тушликдан сўнг нима учун майдонга тушмаслигини тушунтирдим. Бу унинг учун сюрприз бўлмади. Бу бизнинг стратегиямиз эканлигини ва бу муҳимлигини айтдим. Уни иккинчи таймда исталган вақтда туширишим мумкинлигини айтдим. Албатта, у бундан хурсанд бўлмади, аммо кўрсатмаларимни тўғри қабул қилди. Роналду умуман термадан кетиши ҳақида гапиргани йўқ. Буни яна бир марта такрорлаб ўтяпман.



Ўйин давомида голни барча билан бирга нишонлади. Барча унинг бахтли эканини кўрди. Қандайдир кетиш ҳақида гап бўлгани йўқ. 

Асосий таркибда майдонга тушмаган исталан футболчи хафа бўлади. Менимча, бу нормал ҳолат", – деди Фернанду Сантуш.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика