UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Зюле нега "Бавария"дан "Боруссия"га ўтганини тушунтирди  0 14:20Левандовски "Барселона" билан 2025 йилга қадар шартнома бўйича келишувга эришди  3 13:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:40"Интер" ва Перишич янги шартнома борасида келиша олмаяпти  0 13:17"Интер" Бастонини 60 млн евро эвазига "Сити"га сотмади. "Шаҳарликлар" таклифни кўтаришлари мумкин  1 12:53Загаду ёзда текинга "Боруссия"дан кетади  0 12:46Футбол фахрийси Валерий Лёткин хонадонига ташриф буюрилди  1 12:33Тошкентга олиб келинган Жаҳон кубоги оригиналми?  16 12:30"Валенсия" Брэйтвуэйтни харид қилмоқчи  2 12:07Про лига. 9-тур учрашувлари расмийлари  2 11:57Нодирхўжа Юлдашев: "Футболнинг эркаги, бу - футзал"  22 11:53Ди Мария ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи  2 11:39Диёр Имомхўжаев: "Футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман"  84 11:36Шаҳбоз Беғамов: "Араблар ҳам вақт чўзиб натижа қилолмаган"  18 11:30"Барселона" 65 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  2

Фергюсондан Рунигача ёхуд "Эвертон" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар Янгиликлар

Фергюсондан Рунигача ёхуд "Эвертон" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар

Англиянинг "Эвертон" жамоаси Рафаэль Бенитесни истеъфога чиқарди.

Бунга қайсидир маънода қайд этилган салбий натижалар сабаб бўлди. Football.ua нашри “ирислар”нинг янги бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлган мутахассислар борасида материал тайёрлади. Биз эса буни сизга тақдим қилмоқчимиз. 

Данкан Фергюсон

Келинг, эҳтимолий номзоддан бошлайлик. Данкан айни пайтда фақат захира ва вақтинчалик номзод. Агар клуб бирорта мутахассис билан келишувга эришмаса, Фергюссон бош мураббийга айланиши мумкин. 

Маълумот учун, Данкан Фергюсон 2014 йилдан бери "Эвертон" мураббийлар штабида ишлайди. У нафақат Рафаэль Бенитес ва Карло Анчелотти, балки Роберто Мартинес, Рональд Куман, Сем Эллардайс ва Марку Силванинг ҳам жамоасида эди. 2019 йилда Силва ишдан олинган вақтида Данкан вақтинча бош мураббийлик қилди.

Нуну Эшпириту Санту

Нуну ўтган йилнинг ноябрь ойида "Тоттенхэм" бош мураббийлигидан ишдан бўшатилди, у клубни тарк этишидан олдин Премьер-лигада "ойнинг энг яхши мураббийи" мукофотини олди. Ҳа, "шпорлар" лагеридаги тажриба португалиялик мутахассис учун омадсиз бўлди.

Эшпириту Санту "Тоттенхэм" таклифини қабул қилиб, дастлабки хатога йўл қўйди, чунки 2021 йилнинг ёзида у Шимолий Лондон клубининг шорт-листининг биринчи ярмига ҳам кирмаган. Антонио Контени таклиф қилиш имконияти пайдо бўлиши биланоқ "шпорлар" португалияликдан дарҳол қутулишди.

Санту "Тоттенхэм"даги муваффақиятсизликдан сўнг мураббийликка қайтишга тайёрми, деган савол туғилади, аммо "Эвертон"га прагматик футбол услубига эга мутахассис керак бўлса, португалиялик бош мураббийликка номзодлар рўйхатида бўлиши керак.

Паулу Фонсека

"Эвертон" бош мураббийи лавозимига муносиб бўлиши мумкин бўлган яна бир португалиялик "Шахтёр" клуби собиқ устози Паулу Фонсека бўлиб, у 2021 йилнинг май ойидан бери эркин агент мақомида.

Португалиялик мутахассиснинг "Рома"даги сўнгги фаолияти омадсиз кечди. Бир томондан, Фонсека қўл остида "бўрилар" Европа лигаси ярим финалига қадар этиб борган бўлса, бошқа томондан, ўтган мавсумда улар А Серия жадвалида бор-йўғи еттинчи ўрин ва янги ташкил этилган Конференциялар лигасида иштирок этиш билан кифояланган эди.

Ўтган ёзда Фонсека ҳатто "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин бўлган мутахассис сифатида айтилди, лекин якунда клуб Антонио Конте вариантини лозим топди. 

Рональд Куман

Куман 2021 йилнинг октябрь ойи охирида қайд этилган салбий натижалар туфайли "Барселона" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. 

У 2016 йилдан 2017 йилгача “Эвертон”ни бошқарган ва ҳатто жамоани Европа лигаси гуруҳ босқичига олиб чиққанди. Ҳозирда раҳбарият Бенитес ўрнига Куманни ҳам таклиф қилиши мумкин. Ҳар ҳолда бу вариант ҳам бор.

Руди Гарсия

Руди Гарсиянинг Англия Премьер-лигасида ишлаш бўйича тажрибаси йўқ, чунки Руди мураббийлик фаолиятининг катта қисмини ўз мамлакатининг бир қатор клубларида ўтказган. Унинг Франциядан ташқаридаги ягона жамоаси "Рома" бўлиб, у 2013 йилдан 2016 йилгача “бўрилар”ни  бошқарган.

Аммо шунга қарамай, Гарсия эркин агентлар орасида энг етакчи мутахассислардан бири ҳисобланади. 

Фрэнк Лэмпард

Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида "Челси" собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард “Норвич”да иш бошлаши мумкин эди. Чунки "канарейкалар" узоқ вақт давомида қониқарсиз натижалар кўрсатган Даниель Фаркени истеъфога чиқарган эди. Фаркнинг ўрнига асосий номзод сифатида Лэмпард танлан олиниб, томонлар фаол музокаралар олиб боришди, лекин том маънода сўнгги лаҳзада Лемпард чемпионатдан тушиб кетиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлган “Норвич”ни бошқаришни истамади. 

Лэмпард энди бошқа мутахассислар қатори "Эвертон" раҳбарияти томонидан қисқа рўйхатга киритилган. 

Уэйн Руни

"Эвертон"нинг янги бош мураббийи учун яна бир номзод клуб тарбияланувчиси Уэйн Руни бўлиб, у "Дерби Каунти"ни бошқармоқда. 

Афтидан, энди қадрдон клубига қайтиш учун Рунида идеал имконият бор. 

Алоҳида айтиш жоиз, у сентябрь сўнгида "Дерби"га содиқ эканини айтиб ўтган эди. Уэйн ўз сўзларида турадими ёки у барибир "Дерби"даги ишини тугатмасдан, клубни тақдир тақозоси билан парчалаб ташлаб, лавозим бобида кўтарилишни афзал кўрадими? 

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика