Фергюсон кетганидан кейин МЮ "Олд Траффорд"да "Челси"га ютқазмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
29 апр 2022, 07:11
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонидаги ўйинларда "Челси"га қарши мағлубиятсиз серияни давом эттирди.

Кеча жамоалар ўртасидаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

Манчестерликлар сўнгги маротаба 2013 йилнинг май ойида ўз майдонларида "Челси"га ютқазишган экан. Ўшанда жамоани Алекс Фергюсон ва Рафаэль Бенитес бошқарган. 

Шундан кейин МЮ майдонидаги ўйинларда мезбонларнинг 3 та ғалабаси ва 6 та дуранг қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports