Фердинанд МЮ Чемпионшипга тушиб кетишидан хавотирда: "Биз қанчалик яқинлигимизни тушуняпсизми?"

Aslanov Jasurbek
18 фев 2025, 01:46
Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед" кейинги мавсумни Чемпионшипда бошлаши мумкинлигидан хавотирда.

"МЮда ҳозир катта муаммолар бор. Менинг клубим ва хавфли зонани "Вулверхэмптон" ҳамда "Вест Хэм" ажратиб турибди. Қанчалик яқинлигимизни тушуняпсизми?

Кимдир АПЛда жон сақлаб қолишимиз учун 11 очко етарли деганди ва мен бу гапларга жиддий қарай бошладим. Тақвимга кўз ташлаганимдан кейин биз тузукроқ натижага эриша оладиган биргина ўйинимиз "Лестер" билан бўлар экан. Бир неча бор бу жамоани таслим қилганмиз, "Лестер" бизнинг мижоз.

Одатда ўйинлар рўйхатига қараб, очко олиш мумкин бўлган баҳсларни кўздан кечирасан. Бу ерда эса очичасига ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган учрашувларни тополмадим. Муаммо шунда" - деди Фердинанд.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›