UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  2 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

Фердинанд: “АПЛ раҳбарияти тезда бир қарорга келмаса, жорий мавсум натижаларини бекор қилишга тўғри келади” Янгиликлар

Фердинанд: “АПЛ раҳбарияти тезда бир қарорга келмаса, жорий мавсум натижаларини бекор қилишга тўғри келади”

“Манчестер Юнайтед” нинг собиқ сардори Рио Фердинанднинг фикрича, АПЛ раҳбарияти жорий мавсумни якунлаш борасида аниқ бир қарорга кела олмаса, унда мавсумни бекор қилиш лозим.

“Вазият шуни тақозо қилмоқда. Сен уйда оила аъзоларинг ва яқинларинг билан ўтирганингда, спорт инсонлар билан мулоқот қилиш учун нақадар кераклигини ҳис қиласан.

Биз футболга қанчалик жиддий муносабатда бўлмайлик, у бу шунчаки ўйин. Жамоатчилик учун айни пайтда унданда муҳимроқ ишлар бор. Мен бу борада илгари ҳам гапиргандим ва ўша фикримда собит қоламан: агар АПЛ раҳбариятида вазиятдан чиқиш учун тезкор қарор қабул қилиш имкони бўлмаса, унда ушбу мавсумни бекор қилиб, ҳаммасини бошидан бошлаш лозим. 

Кўп инсонлар, асосан “Ливерпуль” мухлислари мен “қизиллар”ни АПЛда ғолиб чиқишини истамаётганлигим сабаб бу фикрларни айтаётганликда айблашлари мумкин. Агар менинг жамоа худди шундай вазятга тушиб қоланида, мен ўйин ҳақида эмас, инсонлар саломатлиги ҳақида қайғурган бўлардим. Ўйлайманки, АПЛ раҳбарлари буни яхши тушуниб туришибди. Бундай қарорга келинса, айрим инсонлар норизо бўлишлари табиий. Аммо қандай қарор қабул қилишингдан қатъий назар, унга қарши чиқувчи ва норози бўлгувчилар доим топилади”, деди Фердинанд  BT Sport телеканали эфирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 29-туридан кейин “Ливерпуль” 82 очко   билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қилиб турганди. “Манчестер С ити” 57 очко билан иккинчи,  “Лестер” 53 очко билан учинчи поғонани банд этган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика