

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд "Челси" ҳимоячиси Тиаго Силвага тан берди.
"36-37 ёшимда ҳар бир ўйиндан кейин оғриқ ҳис қилардим. Тиаго Силва буни қандай қилиб амалга ошираётганини тушунмаяпман. Бу иложсиз. Сиз унинг профессионаллигини ҳурмат қилишингиз керак. У "Ньюкасл"га қарши ўйинда ёмон ўйнади, аммо бу билан кимнинг иши бор?", – деди собиқ футболчи.
Силва "Челси"да 2020 йилдан буён тўп тепиб келяпти. 39 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум АПЛда барча 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.



