

"Ажойиб ўйин ўтказганимиздан мамнунмиз. Агар шу руҳда давом этсак - натижаларга эришамиз.
Мен ҳар бир ўйинда майдонда завқланишга ҳаракат қиламан. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Чемпионлар Лигаси ўйинларидан завқланаман ва сиз мени қанчалик бахтли эканлигимни кўрмоқдасиз.
Рақиб ҳам яхши ўйнади. Улар жуда яхши ҳужумлар қилишди ва иккинчи тайм бошида устунликни қўлларига олишди. Эҳтимол биз концентрацияни йўқотгандирмиз, аммо охир-оқибат ўзимизга келдик ва ғалаба қозондик", - дейди Феликс.




