

Goal нашрининг берган хабарига қараганда, "Реал Бетис" 20 млн. евро эвазига Фекир билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Франциялик хавбек 6 йиллик "Лион"даги фаолиятидан сўнг янги чақирувларга лаббай деб жавоб бермоқчи ва кейинги мавсум лионликлар билан якунланадиган шартномасини узайтиришдан бош тортган.
Фекир 1 йил аввал "Ливерпуль" сафига ўтаётганида нимадир унга ҳалал берган ва келишув бекор қилинганди.
Ўтган мавсум 26 ёшли футболчи Лига 1 нинг 29 ўйинида 9 гол уриб, 7 та ассист муаллифига айланди.




