UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  0 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  4 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   2 07:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   47 07:15МАҚОЛА. Катанецнинг терма жамоадаги фаолияти қандай кечди?   48 03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда икки тўп фарқини бой берди ва ПСЖга мағлуб бўлди  79 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  62 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  23 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  3 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  16

Федерико Вальверде Алекс Баэнанинг юзига ургани ҳақида: "Мен ҳақимда нима десангиз денг, аммо оилам ҳақида гапирсангиз, бу — футбол эмас" Янгиликлар

Федерико Вальверде Алекс Баэнанинг юзига ургани ҳақида: "Мен ҳақимда нима десангиз денг, аммо оилам ҳақида гапирсангиз, бу — футбол эмас"

Федерико Вальверде "Вильярреал" футболчиси билан бўлган жанжал ҳақидаги саволга жавоб берди.

Алекс Баэна апрелдаги беллашув вақтида "Реал" хавбекининг оиласи фарзандини йўқотиши мумкинлигини айтиб, Федериконинг устидан кулишга уринганди. Учрашувдан кейин уругвайлик ўша гаплари учун Алекснинг юзига зарба берганди.

"Ҳамма газеталардаги сарлавхаларни кўрган. Ҳамма воқеанинг ҳар икки томонидан хабардор. Мен бу қўрқинчли мавзуни яна кўтаришни истамайман. Бу борада фақатгина бир нарса дея оламан....

Ўйин вақтида, майдонда, мени нима деб атасангиз ҳам фарқи йўқ. Бу сизнинг хоҳишингиз, ахир мен уругвайликман!

Аммо ўтиб бўлмайдиган чегаралар бўлади. Футболчи сифатида эмас, инсон сифатида. Оилам ҳақида гапирсангиз – бу энди футбол эмас.

Ўша куни чегара бузиб ўтилганди. Мен бунга муносабат билдиришим керакмиди? Балки ундай қилмаслигим керак бўлгандир. Балки мен уйимга кетишим ва ўғлим билан бургер, наггетслар еб ва мультфильм томоша қилишим керак бўлгандир. Аммо мен ҳам одамман ва вақти келганда ўзингиз ҳамда оилангиз учун туриб беришингиз керак бўлади.

ОАВ мени агрессив инсон сифатида гавдалантираётганини кўриш жуда оғир эди. Кўплаб ёлғонлар айтилди ва кейинчалик у гаплар исботини топмади. Лекин мен қилган ишимдан афсусланмайман, сабаби бу воқеа мени шаҳс сифатида кучлироқ бўлишим ва оиламизни янада жипслашишига хизмат қилди", – деди Вальверде.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика