Файзуллаев, Эркинов, Ашурматов. Бугун яна қайси легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди?

Iskandarov Abdulaziz
2 мар 2024, 13:12
Бугун бир нечта қизиқарли учрашувлар ўрин олган.

Улар орасида легионер сифатида тўп тепаётган футболчиларимизнинг жамоалари ҳам борлигини айтиш жоиз. Эътибор беришингиз керак бўлган учрашувлар билан таништириб ўтамиз. 


Россия Премьер Лигаси. 19-тур

ЦСКА - "Оренбург"

"Армиячилар" таркибида Аббосбек Файзуллаев катта эҳтимол билан илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда. ЦСКА айни пайтда 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринда кетмоқда.  

Россия Премьер Лигаси. 19-тур

"Краснодар" - "Рубин"

Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепаётган "Рубин" "Краснодар" меҳони бўлади. "Рубин" ЦСКАдан бир поғона юқорида 7-ўринни эгаллаб турибди. 


БАА Про лигаси. 16-тур

"Ал Ваҳда" - "Ал Жазира"

Хожимат Эркинов тўп тепаётган "Ал Ваҳда" ўз майдонида жадвалдаги қўшниси "Ал Жазира"ни қабул қилади. "Ал Ваҳда" БАА Про лигаси турнир жадвалида бешинчи поғонадан жой олган.  


Қозоғистон Премьер Лигаси. 1-тур

"Ордабаси" - "Шахтёр"

Бугундан қўшни мамлакат Қозоғистон чемпионатида янги мавсумга старт берилади. Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепаётган "Ордабаси" 1-турни ўз майдонида "Шахтёр"га қарши ўтказади.


Қозоғистон Премьер Лигаси. 1-тур

"Қайрат" - "Қизилжар"

Бундан ташқари Иброҳимҳалил Йўлдошев "Қайрат" сафида дебют қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia