UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  1 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  27

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи Янгиликлар

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи

Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳужумчининг отаси Бори Фати ўғлига тақдим этилаётган ўйин вақтидан норози ва уни бошқа клубга кўчиб ўтишини истайди. 

"Агарда ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, уни бошқа клубга олиб кетардим, лекин у (Ансу) "Барселона"да қолишни истайди. Ота сифатида мени жахлим чиқяпти. Ансу бундай кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани асабимга тегмоқда ва баъзида мен мураббий сифатида эмас, ота сифатида ўйлашни, фикрлашни бошлаяпман. Мен Матеу (Алемани "Барселона" директорларидан бири)га қўнғироқ қилдим, у бизга Ансу клубнинг муҳим футболчиси эканлиги, улар ўғлимга тўлиқ ишониши ва қадрлашини айтди.

Ота сифатида мени фикрим бошқачароқ, балки мен адашаётгандирман. У сизнинг 10-рақамли ўйинчингиз, у бу рақамни (Лионель) Мессидан кейин ҳеч ким олишга жазм эта олмаётганда бажарди. Менга эса уларнинг ўғлимга нисбатан муносабати буткул ёқмаяпти. Мен дақиқаларни назарда тутяпман. Бир дақиқа, икки, уч… Жароҳатдан аввал у Гризманн, Дембеле ва Суарес бор таркибда муҳим футболчи эди. Хоп, Ансу асосий таркибда ўйнасин демаяпман, клубдаги барча ҳужумчилар феноменал даражадалигини биламан, лекин биз Испания ва барселоналик, "Ла Масия"дан чиққан Ансу Фати ҳақида гапиряпмиз..."

Аввалроқ, айнан Бори Фати Твиттерда "Барселона" саҳифасини ўқишни тўхтатиб, "Бавария"га обуна бўлгани эътиборимизни тортганди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика