UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  8 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи Янгиликлар

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи

Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳужумчининг отаси Бори Фати ўғлига тақдим этилаётган ўйин вақтидан норози ва уни бошқа клубга кўчиб ўтишини истайди. 

"Агарда ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, уни бошқа клубга олиб кетардим, лекин у (Ансу) "Барселона"да қолишни истайди. Ота сифатида мени жахлим чиқяпти. Ансу бундай кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани асабимга тегмоқда ва баъзида мен мураббий сифатида эмас, ота сифатида ўйлашни, фикрлашни бошлаяпман. Мен Матеу (Алемани "Барселона" директорларидан бири)га қўнғироқ қилдим, у бизга Ансу клубнинг муҳим футболчиси эканлиги, улар ўғлимга тўлиқ ишониши ва қадрлашини айтди.

Ота сифатида мени фикрим бошқачароқ, балки мен адашаётгандирман. У сизнинг 10-рақамли ўйинчингиз, у бу рақамни (Лионель) Мессидан кейин ҳеч ким олишга жазм эта олмаётганда бажарди. Менга эса уларнинг ўғлимга нисбатан муносабати буткул ёқмаяпти. Мен дақиқаларни назарда тутяпман. Бир дақиқа, икки, уч… Жароҳатдан аввал у Гризманн, Дембеле ва Суарес бор таркибда муҳим футболчи эди. Хоп, Ансу асосий таркибда ўйнасин демаяпман, клубдаги барча ҳужумчилар феноменал даражадалигини биламан, лекин биз Испания ва барселоналик, "Ла Масия"дан чиққан Ансу Фати ҳақида гапиряпмиз..."

Аввалроқ, айнан Бори Фати Твиттерда "Барселона" саҳифасини ўқишни тўхтатиб, "Бавария"га обуна бўлгани эътиборимизни тортганди.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика