

"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати ЕЧЛ 6-тури доирасидаги учрашувда "нерадзуррилар" дарвозасига киритган голи ҳақида гапирди.
"Мен ўз голим ва жамоамнинг ғалабасидан жуда мамнунман. Бу тушга ўхшайди, ҳаммаси тез содир бўлди. Майдонда қанча вақт бўлишингиздан қатъий назар, сизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилиш.
Мен тўпни Суаресга оширдим, у менга қайтарди, сўнгра мен дарвозага тепдим ва гол урдим. Голдан кейин трибунадаги мухлислар жимиб қолишди. Бундан ҳайрон бўлдим, аммо ўша лаҳза жуда ёқимли эди".




