UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  2 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак" Янгиликлар

Фарруҳ Шотурсунов: "Коронавирус ўзбек футболига соя солмаслиги керак"

Ўтган мавсумни Қозоғистон биринчи лигасининг "Махтаарал" клубида ўтказган Фарруҳ Шотурсунов айни дамда карантин туфайли Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Сайтимиз мухбири футболчи билан боғланиб, интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ шакли билан танишишингиз мумкин.

- Фарруҳ, ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказган эдингиз. Айни дамда карантин туфайли бу давлатда футбол учрашувлари тўхтатилган. Ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Ҳа, айни вақтда Ўзбекистондаман. Карантин туфайли Қозоғистонга кетолмадим. Бундан ташқари у ерда футбол учрашувлари номаълум муддатга тўхтатилган. Шу боис эндиликда эркин агентман.

- Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатларида қандай фарқни сездингиз?

- Аслида фарқ унчалик ҳам катта эмас. Биргина фарқи шуки, бизда техник жиҳатдан футбол ташкил этилса, Қозоғистонда асосан жисмоний имконият юқори бўлиши талаб этилади. Яъни футбол учрашувлари курашлардан иборат бўлади.

- "Махтаарал"даги натижаларингиз қандай бўлди?


- Қозоғистон биринчи лигасига ўтган мавсум ярмида бориб қўшилдим. Жами 11 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урдим, 4 та узатмани амалга оширдим. Жамоамизни қуйи ўринлардан юқори ўринларга олиб чиқишга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим.

- Биламиз, Ўзбекистон чемпионатларида бир нечта Суперлига ва ПРО-Лига клублари сафида ўйнагансиз. Қозоғистон чемпионатига ўтиш фикри қандай пайдо бўлди?


- Суперлигада охирги клубим "Металлург" бўлган. Ундан кейин ПРО-Лига вакили "Нурафшон" жамоаси сафида ўйнадим, мавсум якунида В ПРО-Лигада чемпионликка эришдик. Лекин турли молиявий холатлар сабаб клуб ёпилиб кетди. Мавсум давомида "Махтаарал"дан бўлган таклифни қабул қилдим ва жамоа таркибига қўшилдим. Менда легионер сифатида ўзимни синаб кўриш истаги ҳам бор эди.

- Хабарингиз бўлса, бизда август ойининг иккинчи ярмидан бошлаб Суперлига учрашувлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида марказлашган холда ўтказилади. Мазкур ҳолатга муносабатингиз қандай?


- Футбол ўйнашга имконият борми, демак чемпионатни ўтказиш керак. Суперлигани марказлашган ҳолда ташкил этилишини ижобий баҳолайман. Коронавирус бизни чемпионатимизга, ўзбек футболига соя солмаслиги керак. Олдинда терма жамоаларимизни халқаро учрашувлар кутиб турибди. Футболимиз мутассаддилари ҳам бу борада ўйлаб кўриб шу қарорга келишгани аниқ.



Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика