UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  2 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  25 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  20 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди" Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди"

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фарруҳ Сайфиев Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Сурия (0:0) ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз. Сурияга қарши 2 очко йўқотдикми ёки 1 очко қўлга киритдик?

- Бугун 2 очко йўқотдик. Ҳозирги кунда ҳамма футбол ўйнашни билади ва ҳеч кимни осонликча мағлуб эта олмайсиз.

- Ўйиндан кейин кийиниш хонасида атмосфера қандай эди?

- Атмосфера нормал эди, ҳар доимгидек. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Сурияга қарши учрашув тарихда қолди. Эртага Ҳиндистонга қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Терма жамоамизнинг ўйинида қандай камчиликларни пайқадингиз.

- Бугун Шомуродовнинг ўрни билинди. Бироқ бу футбол ва сиз эртага нима бўлишини билмайсиз. Камчиликлар ҳар доим бўлади. Қандай камчиликлар бўлса бош мураббийимиз бизга айтади.

- Кейинги учрашувлардаги рақиб Ҳиндистон ва Австралия ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди бор эътиборимизни Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувга қаратамиз ва майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика