UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59ПСЖ президенти: "Барча клублар текин Решфорднинг ортидан қувади"  0 10:40Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди  2 10:15Эдин Жеко: "Фаолиятимни тугатмоқчи эмасман"   0 09:50Россия ТЖ ярим ҳимоячиси: “ОФКга ўтганимиз маъқул”  8 09:35Бугун бўлиб ўтадиган эътиборга молик ўртоқлик ўйинлари  0 09:20Ўртоқлик ўйинлари. “Ньюкасл Юнайтед” “Ал Ҳилол”ни тор-мор этди, “Арсенал” “Лион”ни аяб ўтирмади, “Астон Вилла”да жанговар дуранг, Шукуров қатнашган баҳсда жамоаси ғалаба қозонди  0 09:05ЖЧ-2022. Нидерландияга қарши баҳс олдидан Аргентина ТЖнинг 2 асосий футболчиси сафга қайтди  5 08:50Роналду: “Ташқи кучлар Португалияни синдира олмайди”  8 08:35Тайсон Фьюри: “Руни билан спарринг тушамиз деган умиддаман”  0 08:20Анчелотти: “Роналду ва Ибрагимовичнинг даври ўтмоқда, Месси ҳамда Бензема эса …”  2 08:05Фред: “Мессининг кўз ёшларини кўрмоқчиман”  21 07:45⚡️ ЖЧ-2022. Бугун старт оладиган чорак финал тақвими билан танишинг  8 00:50Луис Энрике: "Ғояларимга ишонганлари учун футболчиларимга раҳмат"  11 00:20ПСЖ президенти Мессининг клубда қолишига шубҳа қилмаяпти  0 23:55Патрис Эвра: "Франция Англияни янчиб ташлайди"  8

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" Янгиликлар

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика