UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  119 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  30 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" Янгиликлар

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика