UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  0 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  7 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"

Хабарингиз бор, 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпияда ўйинларига тизмли тайёргарлик кўриш мақсадида 2005 йил туғилган футболчилардан иборат "Олимпик-фарм" жамоаси тузилди.


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов бевосита терма жамоа билан бирга "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқаради ва тайёрлаб боради. Айни кунларда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бош мураббий Фарҳод Нишонов олдиндаги мусобақаларга тайёргарлик ва мақсадлар ҳақида гапириб ўтди. 

"Бу терма жамоамиз 2005 йил туғилган футболчилардан ташкил топган. Бу йил ҳисобидан илк йиғинимизни ўтказмоқдамиз. Олдинда расмий мусобақаларимиз йўқ. Кейинги йил Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтади. Фақатгина май ойида CAFA мусобақаси бор. Мазкур турнирга тайёргарликни ҳозирдан бошладик",- дейди Фарҳод Нишонов. 

- Бир вақтни ўзида "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқарасиз. Бу жамоа қайси йилда туғилган футболчиларни ўзига қамраб олди?

- "Олимпик-Фарм" ҳам 2005 йиллардан иборат. Мақсадимиз 2028 йилги олимпиадага чиқиб, муносиб натижа кўрсатиш. Бунга тайёргарлик ҳозирдан бошланган. Терма жамоани асосий футболчилари "Олимпик-Фарм"га ўтди. Фақат ўзининг жамоасида асосий таркибда ўйнаётган ёки номзод бўлган футболчиларни қолдирганмиз. Клублар бир йилга ижарага беришган. 

- Бу терма жамоанинг мураббийи Рауф Инилеев эди. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? 

- Рауф Инилеев маслаҳатчи бўлиб қолди. Бош мураббийликни менга топширишди. Венгрия йиғинидан кейин жамоани мен қабул қилиб олдим. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика