UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  1 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  3

Фарҳод Нишонов: "Жиддий ўйинлар ҳали олдимизда" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Жиддий ўйинлар ҳали олдимизда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Индонезияга қарши ўтган баҳсдан сўнг фикр билдириб ўтди.

"Бугунги ғалабадан хурсандман. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман, лекин жиддий ўйинлар ҳали олдимизда. Бугунги ўйиннинг натижасини унутиб, кейинги баҳсларга тайёргарлик олиб боришимиз керак. Муҳими — ўзимиз учун очколарни қўлга киритдик, энди бор эътиборимизни навбатдаги ўйинларга қаратамиз", -деди Фарҳод Нишонов.

Шунингдек, мусобақада иккинчи голини киритган жамоа сардори Муҳаммадали Ўринбоев ҳам ўйиндан сўнг фикларини билдирди.

"Ўйин деярли бизни режамиз асосида ўтди, десак бўлади. Гол киритганимиздан сўнг рақибда ҳам имконият бўлди. Лекин танаффус пайти жамоамиз билан бу ўйинда ютишимиз кераклигини гаплашдик ва бор имкониятимизни ишга солдик. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз, бироқ гуруҳдаги охирги ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз", -деди Ўринбоев.

Маълумот учун, ёшларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни 19 февраль куни Эронга қарши ўтказса, чорак финал учрашувлари 22, 23 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика