UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  9 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  4 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   4 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  6

Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Футболчиларим Мессининг олдида "Мессини ёқиб олишди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Аргентинага қарши илк ўйин ҳақида гапирди.

"Бу сафар ўйинимиз олдидан бироз тактик ўзгаришларга қўл урдик. Бугунги ўйинда юқори прессинг қўлламоқчи эдик ва бу амалга ошди деб айта оламан. Бутун ўйин давомида рақиб майдонида босим уюштирдик ва натижада тўпни олиб қўйдик ҳам. Ўйин борасида йигитларга эътирозим йўқ.

Рақиб кучли, улар прессингдан қўрқмайди. Айнан шуни қўллаш орқали ўзимизни синаб олдик. Аммо, индивидуал тарафдан хатоларга йўқ қўйдик.

Месси ўйинни кўришгани келгани салбий таъсир қилди. Йигитларимиз уни яхши кўришади, унга таъриф бериб бўлмайди, шубҳасиз энг зўр ўйинчи. Уни жуда ҳам ҳурмат қиламан, бундай ўйинчи футбол тарихида яна бўладими ёки йўқ, буниси қоронғу. Аммо, футболчилар унинг кўз олдида Мессини "ёқиб олишди" ва унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилишди. Бу эса ўйинга жуда катта таъсир қилди. Шунчаки ўзимизни ўйинимизни кўрсатишимиз керак, тамом. 

Бу ердаги базани таърифлаш қийин. Бежизга улар жаҳоннинг энг яхши терма жамоаси эмас. Уларда шароит шунчаки супер даражада. Аммо, биз шу ҳолатимизда ҳам уларни ютишга кучимиз етади. Уларда миллион-миллионлик ўйинчилар бор, лекин ўртамизда катта фарқ кўрмаяпман", — деди Нишонов.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика