UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Сунъий интеллект "Олтин тўп" номзодларини ўзбек клублари либосларида тасвирлади  0 01:32Бундеслига. "Боруссия" Д ишончли ғалабага эришди  0 01:09Ўзбекистон термасининг Нидерландияга қарши ўйинолди машғулоти ГАЛЕРЕЯ  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" 90+9-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:29Россия. Ашурматов антиқаҳрамонга айланган учрашувда "Рубин" ўз майдонида мағлуб бўлди  2 00:05Максим Шацких: "Ўйин 80 дақиқа давомида рақиб майдон ярмида кечди. "Ал-Васл" сафида бор-йўғи 2та маҳаллий футболчи бор"  5 23:47Жаҳон чемпионати олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 23:28Тожикистон термасининг Тошкентдаги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бундеслиганинг 3-тури старт олмоқда! "Боруссия" Д ўз майдонида дебютантни қабул қилади  0 22:51Виталий Левченко: "1 очкога муносиб эдик"  6 22:22"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди  5 22:06Жамшид Саидов: “Мезбонлик мақомидаги ўйинларимиз ҳам сафар учрашуви каби ўтаяпти”  4 21:58Иван Бошкович: “Ҳозирдан "Насаф”ни чемпион дея олмаймиз"   11 21:45Суперлига. "Пахтакор" - "Нефтчи" 0:0  0 21:28Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"да "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  82

Фарҳод Магометовдан эксклюзив интервью (1 апрель ҳазили!) Янгиликлар

Фарҳод Магометовдан эксклюзив интервью (1 апрель ҳазили!)

Мана, олий лигамизни ҳам бошлаб олдик, дастлабки уч тур ўйинлари якунига етди.
Бўлиб ўтган ўйинларда ҳар ҳолда хулоса чиқаришга арзийдиган воқеалар содир бўлди. Яқинда биринчи лига баҳслари ҳам старт олади. Айни пайтда ПФЛда иш қизғин. Энди то мавсум охиригича шундай давом этади. Олий лигада 3-тур ўйинлари якунига етганидан сўнг мазкур ташкилотни бошқараётган Фарҳод Магометовдан интервью олишни лозим топдик. Интервью мобайнида Магометов бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди. Қуйида ушбу суҳбатни ўқиб фикр билдиришингиз мумкин.

-   Фарҳод ака, мана олий лигани ҳам бошлаб олдик. Жорий мавсум сиз учун қандай бошланди?
-   Аввало бизни йўқлаб офисимизга келганингиз учун раҳмат. Шу ўринда менга Фарҳод ака эмас, балки Фарҳод Абдуалиевич деб мурожаат қилишингизни сўрайман. Ҳар ҳолда мен ПФЛ раҳбариман, шундай экан, атрофдагиларнинг шунга яраша муносабатда бўлишларини хоҳлайман. Мен кўчада ё уйда Фарҳод акаман, ишда эса Фарҳод Абдуалиевич. Марҳамат, энди саволларга ўтаверинг.

-   Тушунарли, Фарҳод Абдуалиевич. Демак, биринчи саволим қуйидагича, янги футбол мавсуми Сиз учун қандай бошланди?
-   Шахсан мен “Насаф” билан “Локомотив”дан ОЧЛнинг биринчи босқичидаёқ чиқиб кетишни кутмагандим. Бу эса олий лига тақвимини тузаётганимизда бизга халал берди. Биз аллақачон йиллик тақвимни тузиб қўйгандик, аммо бу икки жамоанинг қониқарсиз иштироки тақвимни бошқатдан кўриб чиқишимизга сабаб бўлди. Энди саволнинг асосий қисмига келадиган бўлсак, янги мавсум мен учун янги лойиҳалар билан бошланди. Журналистлар у-бу деявериб охири Суперкубони ҳам ўтказиб олдик. Тўғрисини айтсам, елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.
 
-   Аслида Суперкубок билан боғлиқ саволни бермоқчийдим. Аммо ўзингиз гап бошлаб қолдингиз. Айтганингиздек, Суперкубокни ҳам ўтказиб олдик. Ҳаммаси яхши бўлди-ю, лекин шу тақдирлаш маросимида...
-   Мен сизни тушундим. Кубокнинг битта қулоғи синиб қолди демоқчисиз шундайми? Бу борада менга ёки қўл остимдагиларга эътироз билдиришнинг ҳожати йўқ деб ўйлайман. Чунки кубокнинг қулоғини мен синдирганим йўқ, балки “Бунёдкор” футболчилари синдириб қўйишди. Кубок бўлганидан нозик материалдан ишланган-да, ахир бу сизга темирмас-ку. Сал эҳтиёт бўлиб ушлашганида синмасди.

-   Эсингизда бўлса, ПФЛ Кубогининг финалидан кейин...
-   Айтяпман-ку, сизни тушундим деб. “Машъал” футболчилари ҳам кубокнинг битта қулоғини синдириб қўйишганди демоқчисиз, тўғрими? Лекин ўшанда ҳам айбдор мен бўлмаганман. Чунки Ваниевга кубокни топшираётганимда қулоғи синмаганди. Ечиниш хонасида нима бўлганидан эса хабарим йўқ. Сиз - журналистлар нуқул пашшадан фил ясайсизлар. Кубокнинг қулоғи синган бўлса бўпти-да, шунгаям ота гўри қозихонами.

-   Майли, синган қулоқни қўя турайлик, сиз айтганча бўла қолсин. Аммо ПФЛ Кубогидан кейин ҳам, Суперкубокдан кейин ҳам сиз совринни ютган жамоа билан расмга тушмадингиз. ПФЛ фотосуратчиси Ҳасан ака сизни расмга оламан деб роса ҳалак бўлди.
-   Яна пашшадан фил ясаяпсиз. “Машъал” ПФЛ Кубогини ютган куни ҳаво совуқ эди, уни устига ёмғир аралаш қор ёғди. Натижада футболчилар ҳўл бўлиб кетишди, мен эса уларни тўғри тушуниб расмга тушмай қўя қолдим. Лекин шу ўринда бир гапни айтишим мумкин, агар “Машъал” бу йил Ўзбекистон Кубогини ютадиган бўлса, улар билан албатта суратга тушаман. Шуни бемалол мухлисларга етказиб қўяверинг.
 
-   Журналисларни яна бир савол қизиқтиряпти. Сиз ПФЛ раҳбарисиз, лекин олий лиганинг айрим ўйинларига комиссар этиб тайинланяпсиз. Бу сиз учун ғалати эмасми?

-   Нимаси ғалати экан? ОФК биздан ҳар ўйинга комиссар бўлиши кераклигини талаб қиляпти. Наилож, одам камлигидан ўзим ҳам комиссар бўлиб турибман. Мана “Насаф”нинг уй ўйинига Ҳакамлар қўмитасидан Борбур Ҳайдаров бориб комиссарлик қилди. Бунинг нимаси ёмон? Халқимизда йигит кишига қирқ ҳунар оз деган гап бекорга айтилмаган.
 
-   Шундайку-я, масалан бизда Олим Арифов бор. У ОФК комиссари, инглиз тилини ҳам билади. Лекин нима учун уни олий лига ўйинларига комиссар этиб юбормаяпсиз?
-   Журналистлар тирноқ остидан кир қидиришга жуда устасизлар-да. Олим Арифов бормаса, мана Фролов, Черников, Лёткин сингари мутахассисларимиз бор. Уларни юборяпмиз-ку. Қолаверса, яқинда ПФЛ матбуот котиби Григорий Ртвеладзени ҳам комиссар сифатида ўйинларга юборишни йўлга қўйдик. Ҳадеб хона ичида сиқилиб ўтиргандан кўра ўйинларга бориб, футболнинг тоза ҳавосидан нафас олиб келган яхши эмасми? Яна саволлар борми? Агар йўқ бўлса, кетмоқчи эдим. Ҳали тушлик қилишим керак.

-   Ҳозир, озгина қолди. Олий лига клублари тўлайдиган бадал пули миқдори 10 миллион сўмга ошибди. Бунинг сабаби нимада?
-   Ўзингиз кўряпсиз, футболчилар ва мураббийларнинг ойлиги йилдан йилга ошмоқда. Кўтарма пулларини айтмаса ҳам бўлади. Халқимизда замон сенга боқмаса, сен замонга боқ деган гап бор. Шунинг учун атиги 10 миллионга оширдик. Бундан клубларнинг бир жойи камайиб қолгани йўқ.
 
-   Йил бошида олий лига стадионларида вай-фай (симсиз интернет) бўлади деган эдингиз. Лекин айрим стадионларда ҳалигача интернет йўқ.
-   Сизни тушундим. Ҳа, чиндан ҳам шундай талабни қўйганмиз. Марҳамат, қаерда бепул интернет бор бўлса, бемалол фойдаланаверинг. Йўқ бўлса, унда модем олиб ишлатишга тўғри келади. Шу билан муаммони ҳал этиш мумкин.
   
-   Бу йил ҳам юртимизга ОФК тафтиш комиссияси ташриф буюрадими?

-   Илтимос, шуларни эслатмай туринг. Улар келишни бошлаганидан бери ОЧЛдаги ўринларимиз камайиб кетди. Атайлаб камчилик топиш учун келишадими-ей. Агар келадиган бўлишса, ходимларимга айтиб қўймоқчиман, мени бу ерда ишламайди деб айтворишади.
 
-   Фарҳод Абдуалиевич, охирги савол. ПФЛ сайтида бу йилдан биринчи лига протоколлари ҳам тўлиқ берилар экан. Шу ростми?
-   Ҳа, шундай гап бор ва мен бу ҳақда Гришага (ПФЛ матбуот котиби Григорий Ртвеладзе назарда тутилмоқда) қаттиқ тайинлаб қўйдим. Бу йилдан биринчи лигани ҳам сайтимизда батафсил ёритиб бормоқчимиз. Ҳар бир жамоани таркиблари билан берамиз. Чунки биринчи лига ҳам ўзимизники, ҳозир эътибор қаратмасак, қачон қаратамиз.

-   Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Ишингиз доим бароридан келсин.   

-   Сизга ҳам раҳмат.  

Нўъмонжон Собиров суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика