

Амалдаги чемпион "Олмалиқ" бугун "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди. Ана шу учрашувда ўз голи билан олмалиқликлар ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Фарҳод Абдумавлонов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин осон ўтмади, чунки "Бунёдкор" ҳам жуда яхши жамоа, ҳамиша муносиб ўйин кўрсатади. Амалдаги чемпион ва бу йил ҳам ғолиблик учун курашаётган клубга қарши улар икки ҳисса тайёрланишади.
Иккинчи турда уларни 8:2 ҳисобида таслим қилган эдик. Бу сафар "қалдирғочлар" ўша учрашувдаги хатоларини тўғрилаган ҳолда жиддий қаршилик кўрсатишди", - дейди Абдумавлонов.




