

Учрашув бош ҳаками – япониялик Рюжи Сато. Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ва Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси уммонлик Ҳолид Марҳун Сулаймон ал-Шақсига яклатилди.
Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ОФК ҳакамлар департаменти маслаҳатчиси ва техник эксперти Фарҳод Абдуллаев мазкур ўйинда ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Бангладешлик Анварул Ҳақ учрашув комиссари этиб тайинланди.
“Ал-Ваҳда” – “Ал-Ҳилол” учрашуви 14 март куни Абу-Даби шаҳридаги Al Nahyan Stadium майдонида бўлиб ўтади.



