UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони шаҳар кўркига кўрк қўшиб туриши учун қурилганми? Янгиликлар

Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони шаҳар кўркига кўрк қўшиб туриши учун қурилганми?

"Нефтчи" деган яхши жамоа бор эди. Энди у яхши жамоа эмас.

Клубга аввал қанча берилганди, ҳозир қанча оляпти маъносида маълумот бергандим, Попов деган одам “лағмон” номли мақола ёзиб чиқибди. Қўлимизда фактларимиз бор, у нима асосланиб шундай фикрлар билдиргани қизиқ бўлди. Ҳай майли.

Фарғонада "Истиқлол" деган жамоа ҳам бор. У “Қувасой таъмир қурилиш” томонидан молиялаштирилади. Бундай клубларнинг кўпроқ бўлиши мамлакат футболи учун фойдали. Давлат корхоналари футбол клубларини молиялаштиргандан кўра, футболга ўз ёнидан пул тикадиган сектор самаралироқ ишлайди.

Мана шу икки клуб "Истиқлол" стадионида уй учрашувларини ўтказиб келаётганди. Бу стадион қурилиши “Қувасой таъмир қурилиш” билан боғлиқ (адашмаётган бўлсак, корхонага смета харажатлари тўлиқ тўлаб улгурилмаган). Бироқ эндиликда Фарғона томони ҳар икки клубни стадионга қўймоқчи эмас. Улар стадионда тўп суришни истаса, ҳар бир ўйин учун 25 миллиондан тўлаб бериши керак. Кўринишидан, "Навбаҳор", "Андижон" каби клубларнинг ижара пулини тўлаб тўп сургани раҳбариятга ёқиб тушган.



Саволларимиз бор. Бизда футбол стадионлари ўзи нима учун қурилган? Бирор санъаткор концерт қўйиши, қайсидир орган жанговор тайёргарлик машғулотлари ўтказиши учунми ёки футбол ўйнаш учун? Тўғри, клуб ўз балансида бўлмаган стадион учун ижара пули тўлаши керак. Бу унинг мухлислар билан ишлаши, чипталардан пул ишлаш учун меҳнат қилишига олиб келиши мумкин. Лекин нега бу талаб йил аввалида эмас, май ойининг сўнгги ўн кунлигида қўйилмоқда? Клублар ўз сметасига бу ҳаражатларни киритмаган-ку.

Шундоқ ҳам сўлиб бораётган "Нефтчи" клубини янада жарга итариш керак бўлса, у ҳолда Фарғона футболи тўғри йўлда. Футболга ўз ёнидан пул тикаётган секторни янада кўпроқ боши берк кўчаларда сарсон қилиш керак бўлса, у ҳолда ҳам тўғри йўлдамиз.

P.S. "Нефтчи" клуби ўз базасига чиқиб кетди, "Истиқлол" Мархамат туманидан (Андижон вилояти) майдон излаб юрибди. Фарғонадаги бош стадион эса шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди, - деб ёзади ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика