UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  722 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  11 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" спорт мажмуасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши, Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ва бошқа мутассадди ташкилотлар хамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Жами 8 жамоа қатнашган мазкур мусобақада иштирокчилар катта таасуротларга эга бўлдилар.

Мусобақа ҳақида иштирокчиларнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий қисмлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Бекзод Олимов. Мазкур мусобақада биз Фарғона вилояти божхона Бошқармаси номидан иштирок этмоқдамиз. Ҳозиргина биринчи тур учрашувлари якунига етди. Бу каби мусобақалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари соғлом турмуш тарзига амал қилишларига, уларни соғломлаштиришга хизмат қилади".

Бекзод Якубов, мусобақа ҳаками: "Бугун спортнинг футбол тури бўйича Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар хамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида мусобақа ташкил этилмоқда. Бу каби мусобақалар футболнинг оммавийлигини ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилади. Иштирокчи жамоларнинг имкониятлари тенг, мусобақа кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда".





Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика