UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Лэмпард: "Мен ҳеч қачон Месси, Роналду ва Мбаппени сотиб олиб беришларини сўрамайман"  0 13:01Eplmanager.com: Бугун 17-тур учун дедлайн  0 12:54Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2019. Бугун "Ал Ҳилол" ўйнайди  2 12:44"Атлетико" МЮ қизиқаётган Саулнинг нархини туширди. У энди 102 миллион евро  3 12:32ЎФА 2730 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди  13 12:32Olamsport: Боксчимиз иккита камар учун жанг қилади, бугун "Ҳумо" ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 12:20"Реал"нинг ноярбь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  1 11:54Мбаппе энг қиммати, Роналду эса топ-15да ҳам йўқ  24 11:42Терма жамоа ва клуб либосларидан яратилган "mix"лар  3 11:30"Барселона"нинг бугунги ўйин учун қайдномаси: икки футболчи жароҳатдан сўнг сафга қайтди  9 11:28Бахтиёр Ашурматов: “Қўқон футболини юқори даражага олиб чиқиш, мухлислар меҳрини қозониш учун юракдан ишлайман”  15 11:18Қадамбой Нурметов: “Ўзимни кучли клубларда синаб кўришга тайёрман”  6 11:10Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  3 11:07Карикатура: Клоппдан "Ливерпуль" футболчиларига янги йил совғаси  1 10:44Артета Ливерпуль клуби бош мураббийлиги учун асосий даъвогар  7

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда Янгиликлар

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда

Теглар :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Фарғона вилоятида мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида мусобақа доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона шаҳри жамоаси Қува тумани жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Марғилон шаҳри жамоаси Ёзёвон тумани жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

"Вилоятимизда "Чарм тўп-2019" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Абдумалик Исмоилов.

"Мазкур мусобақа орқали кўплаб дўстлар орттирдик, футбол бўйича билим ва малакаларимизни янада оширдик. Умуман олганда бу мусобақа биз ёшларга катта тажриба мактаби бўлмоқда. Барча ташкилотчиларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви 19 август санасида Фарғона давлат университети ўйингоҳида бўлиб ўтади.





Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг