UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:4 (матнли трансляция)  218 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  18 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Фарғона вилояти ҳокими Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон чемпионати Суперлигасида иштирок этадиган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи, ФИФА стандартларига мос аренага айланмоқда.

ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига учрашувлари бўлиб ўтадиган ўйингоҳлар учун белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари янги мавсум бошланишига қадар якунланиши кўзда тутилган.

“Турон” футбол клуби раҳбари Абдуваҳоб Аҳмадалиев вилоят ҳокимини ўйингоҳда олиб борилаётган ишлар, шунингдек клуб қошида ташкил этилаётган академия ҳамда янги қад ростлаётган  жамоа қароргоҳининг қурилиш жараён билан таништирди. 

Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизими ўрнатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими ўйингоҳда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш бўйича белгиланган лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратиб берилишини маълум қилди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Хайрулло Бозоров, жамоанинг 2021 йилги мавсумда Суперлигада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика