UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  0 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  3 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  3 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  7 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  9 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  9 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  3 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2

Фарғона вилояти ҳокими Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон чемпионати Суперлигасида иштирок этадиган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи, ФИФА стандартларига мос аренага айланмоқда.

ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига учрашувлари бўлиб ўтадиган ўйингоҳлар учун белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари янги мавсум бошланишига қадар якунланиши кўзда тутилган.

“Турон” футбол клуби раҳбари Абдуваҳоб Аҳмадалиев вилоят ҳокимини ўйингоҳда олиб борилаётган ишлар, шунингдек клуб қошида ташкил этилаётган академия ҳамда янги қад ростлаётган  жамоа қароргоҳининг қурилиш жараён билан таништирди. 

Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизими ўрнатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими ўйингоҳда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш бўйича белгиланган лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратиб берилишини маълум қилди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Хайрулло Бозоров, жамоанинг 2021 йилги мавсумда Суперлигада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика