UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Фарғона вилояти ҳокими Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон чемпионати Суперлигасида иштирок этадиган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи, ФИФА стандартларига мос аренага айланмоқда.

ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига учрашувлари бўлиб ўтадиган ўйингоҳлар учун белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари янги мавсум бошланишига қадар якунланиши кўзда тутилган.

“Турон” футбол клуби раҳбари Абдуваҳоб Аҳмадалиев вилоят ҳокимини ўйингоҳда олиб борилаётган ишлар, шунингдек клуб қошида ташкил этилаётган академия ҳамда янги қад ростлаётган  жамоа қароргоҳининг қурилиш жараён билан таништирди. 

Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизими ўрнатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими ўйингоҳда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш бўйича белгиланган лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратиб берилишини маълум қилди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Хайрулло Бозоров, жамоанинг 2021 йилги мавсумда Суперлигада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика