UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  2 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  12 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  2 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  4 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0

“Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги-2017” кундалиги: Иккинчи кун Янгиликлар

“Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги-2017” кундалиги: Иккинчи кун

Кеча “Вилоят Ҳоким Кубоги-2017”да навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг “Б” гуруҳида “Қўқон-1912-1” жамоаси иштирок этишидан хабарингиз бор. Гуруҳдошларимиз кеча биринчи турни ўтказишди.

"ҚЎҚОН-1912": РАҚИБЛАРИМИЗ ЎЗАРО ЎЙНАШДИ

Ушбу гуруҳдаги илк учрашувда “Андижон” ва “Машъал-1” жамоалари куч синашишди. Ўйинда ҳар икки жамоа ҳам жанговор таркибда ҳаракат қилди. Учрашув якунланиши арафасида муборакликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ўн бир метрли жарима тўпини андижонликлар аниқ амалга оширишиб, ҳисобни очишди. Бу гол эса якунда баҳс тақдири ҳал этди.

Куннинг иккинчи учрашуви ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Мухлислар биринчи лиганинг икки етакчи жамоаси ижросидаги чиройли футболнинг гувоҳи бўлишди. Мазкур беллашувда ҳам ягона гол ўйин тақдирини ҳал этди. Фаррух Нурлибоевнинг голи ҳаққулободликларга ғалаба келтирди.

Биринчи турда вакилларимиз дам олишди.


“Б” гуруҳи
1-тур
«Андижон» – «Машъал-1» 1:0
Гол:
Бахтиёр Қосимов 81 (пен.)

“АНДИЖОН”: 16. Даврон Жўрақулов (Фаррух Турдалиев), 6. Иброҳим Отахонов (С) (Аброр Комилов), 8. Мақсуд Маҳмудов, 17. Ғайрат Жўраев (Бахтиёр Қосимов), 18. Фарҳод Бекмуратов, 22. Санжар Асқаралиев (Жаҳонгир Мақсудов), 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 32. Алишер Абдувоҳидов (Бобур Фарҳодов), 33. Акбар Ходжаев, 44. Дилмурод Маҳмудов, 60. Ойбек Нурматов (Шукур Жумабоев).
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 15. Артур Маматказин, 19. Бобур Фарҳодов, 25. Бахтиёр Қосимов, 28. Жаҳонгир Мақсудов, 34. Аброр Комилов, 70. Шукур Жумабоев.

“МАШЪАЛ”: 30. Ботир Носиров, 7. Зоҳир Қўзибоев (Ҳумоюн Муртазоев), 17. Владислав Павленко (Сардор Абдураимов), 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Раҳмонов, 27. Бобур Қосимов, 28. Марадона Сафаров (Кенжа Тўраев), 33. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 90. Зафар Тўраев (С) (Аббос Омонов), 98. Максим Липин.
Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 6. Сардор Абдураимов, 9. Ҳумоюн Муртазоев, 11. Аббос Омонов, 23. Кенжа Тўраев, 70. Мадалиев, 80. Отабек Қиличев.

“Цементчи” – “Норин” 0:1
Гол:
Фаррух Нурлибоев 59

“Цементчи”: 16. Илҳом Жуманов, 2. Жўрабек Якубов, 3. Оқилбек Маҳмудов, 4. Раҳматилло Мелибоев, 5. Абдухолик Қурбонов, 6. Отабек Аҳмаджонов, 10. Элёр Акбаров, 11. Ислом Каримов, 13. Умидджон Матмусаев, 19. Фехруз Салохитдинов, 27. Даврон Маматов.
Захира: 1. Дилмурод Мамаюсупов, 7. Даврон Исоқов 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 9. Сардор Сотволдиев, 17. Амирхон Иброхимов, 15. Нурлибек Таласбоев, 20. Асрор Раҳмонов.

“Норин”:  31. Артур Парванов, 4. Фаррух Нурлибоев, 6. Достон Ибрагимов, 7. Рустам Аъзамов, 8. Сарвар Сафаров, 10. Элдор Эргашев, 11. Шоҳжаҳон Аббосов, 17. Шоирбек Рўзиев, 18. Умарбек Тўхтасинов, 22. Муроджон Тўйчибоев, 24. Билол Шарофуддинов.
Захира: 1. Мухиддин Ахмедов, 2. Жамолиддин Сирожиддинов, 3. Алижон Алижонов, 13. Илҳом Тожибоев, 15. Шокиржон Ёқубжонов, 21. Ғуломназаров  Мардон. 23. Ислом Исмоилов.


"ҚЎҚОН-1912": БУГУН ЁШЛАРИМИЗ ЎЙНАЙДИ

Бугун мусобақанинг иккинчи турига старт берилади. “Д” гуруҳида қатнашаётган “Қўқон-1912-2” жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинни Сирдарё ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 11:00да “Нефтчи” ФМ (“Нефтчи” қошида болалар ва ўсмирлар футбол мактаби) стадионида бошланади.

Бугун шунингдек, мусобақа фаворитларидан бири – “Нефтчи” жамоаси ҳам мусобақадаги иштирокини бошлайди.
 
Бугунги ўйинлар анонси:

“А” гуруҳи
2-тур

Истиқлол – Нефтчи-1  соат 14:30  Нефтчи СК

“С” гуруҳи
2-тур
28 январь

Нефтчи-2 – Ёзёвон лочинлари  соат 11:00  Нефтчи СК
Тошлоқ – Баркамол авлод  соат 14:30  ФарДУ СМ
Фаровон дам олади.

“Д” гуруҳи
2-тур

Қўқон-1912-2 – Сирдарё  соат 11:00  Нефтчи ФМ
ФарДУ – Ўз Тонг Хонг Ко  соат 11:00  ФарДУ СМ
Цементчи-2 – Машъал -2  соат 14:30  Нефтчи ФМ

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика