UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  21 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  342 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  5 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" мажмуасининг анжуманлар залида вилоят футбол ассоциациясининг ҳисобот йиғилиши маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумов, Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, вилоят футбол маҳорати мактаби директори Фарҳод Эргашев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, футбол мураббийлари ва фахрийлари иштирок этдилар.

Дастлаб маросим иштирокчиларига Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан ўтган 2020-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг сўзга чиққан мутасаддилар Фарғонада футбол спорт турини оммавийлигини янада ошириш ва болалар футболини ривожлантириш учун ташкил этилаётган турли мусобақалар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирнинг якуний қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Аваз Максумовга вилоят футбол ассоциациясининг ташаккурномаси ва махсус совғаси топширилди. Шунингдек, ўз ўрнида Аваз Максумов ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан вилоят футбол ассоциацияси медиа бўлимига футбол учрашувлари ва тадбирларни ёритиб бориш учун замонавий фото ва видео техникаларини тақдим этди.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика