UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  3 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  5 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  21 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  3

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди

Теглар :  ФарДУ
Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби ортда қолган 2023 йилги мавсум якунларига кўра, Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликка эришди.

Мазкур натижа футбол клубига "Биринчи лигага ўтиш турнири" Фарғона вилояти номидан иштирок ҳуқуқини берди.

Шу йилнинг 4-12 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган "Биринчи лигага ўтиш турнири"да университет футбол клуби мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва ўз тарихида илк бор Биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.

Шу муносабат билан бугун Фарғона давлат университетинг анжуманлар залида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда сўзга чиққан расмийлар университет футбол клубига келгусида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишига тилак билдирдилар. Хусусан, Фарғона давлат университети биринчи проректори Зокиржон Раҳимов "ФарДУ" клубининг Биринчи лигадаги иштирокини профессионал клубларга хос тарзда таъминлаш борасида раҳбарият томонидан барча зарурий шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтди. Маросим давомида жамоа аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоиз, футбол клуби асосан талаба-ёшлардан шакллантирилган. Шунингдек, жамоа таркибида Отабек Зокиров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Риза Айвазов, Алишер Паҳрутдинов, Элёр Мамасолиев, Асилбек Ғойибжонов каби таниқли номлар ҳам бор. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Фарғонанинг "Нефтчи" клуби афсонаси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони соҳиби Сергей Лебедев ҳисобланади.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика