UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Футзалдан катта футболга қадам қўйган 10 нафар истеъдод Янгиликлар

Футзалдан катта футболга қадам қўйган 10 нафар истеъдод

19 январь куни футзал бўйича Европа чемпионати старт олди, ушбу спорт тури орқали кўплаб машҳур футбол юлдузлари вояга етган.

Қуйида кичик майдонда кўзни қамаштирувчи истеъдодга эга футболчиларнинг номини келтириб ўтамиз.


Роналдо

Бир қараганда, бу ажабланарли туюлиши мумкин, лекин бу ҳақиқат! Афсонавий "сўйлоқ тиш" футзалда қайси позицияда ҳаракат қилган денг, нақ дарвозада! У 8 ёшида голкиперлик маҳоратини ишга сола бошлаганда, хайриятки, мураббийлар тез орада бу болакай тўпни қўллари билан эмас, балки оёқлари орқали моҳирона ўйната олишини тушуниб етишди. Ва улар Роналдони ҳужум чизиғига ўтказишди, шундан сўнг "голкипер" дарҳол тўртта гол урди ва мураббийларга уларнинг ҳақлигини исботлади. Орадан икки йил ўтиб, скаут Фернандо Карвалью уни "Сосиал Рамос" таркибига жалб қилди, Роналдо бир йил ичида нақ 166 бор дарвозабонларнинг пўстагини қоқди! Кейинги манзил "Сан-Кристован", "Крузейро"даги алангали ўйинлар, Европа сари равона бўлиш ва сериалнинг буёғи барчага маълум.

"Футзал менга катта ёрдам берди, чунки мен одамга жуда яхши ва техник томонлама мукаммал оёқлар кераклигини, тор ҳудудда қандай ўйнаш ҳамда кичик дарвозага ҳам гол ура олиш кераклигини англадим. Бу менга жуда асқотди".


Иньеста

Ўйиннинг ғайриоддий, ўзига хос кўриниши тўпни оёққа мослаштириш, кичик майдонда очила билиш қобилияти саналади. Буларнинг барчаси ўз ватанидаги Фуэнтеалбиля футзал майдонида ўйиннинг 40 дақиқасида рақибига бир сония ҳам нафас олишга изн бермайдиган Андрес Иньестага хос хусусиятлардир. Ушбу фазилатлар Иньестани Олимп чўққисига олиб чиқди — унинг "Барселона"си қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринлар эгасига айланди. 2013 йилда Иньеста Nike реклама ролигида чиқиш қилган ва унда футзалга бўлган муҳаббати ҳақида гапирган:

"Ҳаммаси шу ерда, ҳаракат қилиш чекланган жойларда бошланди. Футзал катта дарғаларга йўл очади. У ердаги тор ҳудудда ҳаракат қилиш, ҳужумни ривожлантиришга ёрдам берадиган ечим топиш жуда муҳимдир. Кўп ўйлаб ўтириш муваффақиятсизликка сабаб бўлади. У ерда сиз тинимсиз равишда ҳаракатланишингиз, таваккал қилишингиз ва барчасини тезкор равишда амалга оширишингиз керак бўлади".


ХавиИньеста тўғрисида гап кетганда, тики-такининг яна бир намоёндаси Хавини ёдга олмаса бўлмайди. У ўзининг келиб чиқиши ҳақидаги фикрларга баъзида тўхталиб ўтади, масалан, УЕФА веб-сайтига берган интервьюсида шундай дейди:

"Футзалда аниқлик, тактик жиҳатдан ақлли қарор қабул қилиш каби фазилатлар муҳим аҳамиятга эга. Катта футбол кўпроқ жисмоний жиҳатларни талаб қилади, футзалда эса энг муҳими истеъдод саналади".


Неймар

Неймар ҳам фаолиятини футзал майдонида бошлади ва у ерда 8 ёшида илк бор ўзини кўрсатди. Бразилиянинг ўнинчи рақам эгаси футзал юлдузи, ушбу спорт тури бўйича икки карра жаҳон чемпиони Фалькао билан дўст ҳисобланади. Улар биргаликда футзал ва кўча футболига бағишланган баъзи ижтимоий ва хайрия лойиҳаларини бошлашган - масалан, Neymar Jr’s Five.

"Футзал тез фикрлашга ўргатади — бу динамик ўйин. Футзал менга майдондаги бўш нуқтада қандай ҳаракатланишни ўргатди. Мен ҳар доим футзални яхши кўрганман, лекин қайсидир вақтда бутунлай катта футболга ўтишга мажбур бўлдим".


Роналдиньо

"Гаучо" 37 ёшида нафақат футзалга, балки "Деҳли аждарлари" шарафини ҳимоя қилиш учун кичик майдонга қайтди. Тўғри, Роналдиньо узоқ вақт ўйнамади — саккизта ўйинда ўн олтита гол.

"Менинг кўплаб финтларим мана шу майдончада пайдо бўлган. Сиз кичик майдонда ўйнайсиз, бу эса тўп назорат қилишни бошқа даражага олиб чиқади. Футзал орқали тўпни назорат қилиш қобилиятим мукаммаллашганди".


Лионель Месси

Лео Месси футзал билан шуғуллана бошлаган футболчилардан бири ҳисобланади. Форвард УЕФАга берган интервьюсида ўз хотиралари билан ўртоқлашди:

"Аргентинада истиқомат қиладиган кўчам ва клубим учун тўп тепганман. Футзал жозибали ўйин. Бу спорт тури менга ҳозирги даражага кўтарилишимга ёрдам берган".


Криштиану Роналду

Одатдагидек Месси қаерда бўлса, Роналду ҳам ўша ерда ҳозиру нозир. Португалиялик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида футзалдаги тажрибаси ҳақида сўз юритди ҳамда Лео билан деярли бир хил гапларни айтди:

"Болалигимда Португалияда фақат футзал билан шуғулланардик. Кичкина майдон менга тўпни яхши назорат қилишимга имкон яратди, шу боис ўзимни майдонда доим жуда эркин ҳис қилардим. Ҳеч шубҳа йўқки, футзалсиз бугунги Роналду бўлолмасдим".


Жоржиньо

11 ёшида Жоржиньо онаси Мария Тереза қўл остида футзал билан ҳам шуғулланган. У ерда бўлажак юлдузнинг ғайриоддий истеъдоди намоён бўла бошлади. Айнан ўша ерда бугунги кунда бутун Европа футболининг эътиборини қозонган ярим ҳимоячи ўзининг биринчи мураббийларидан бири Мауро Бертаккининг назарига тушди.


Филипе КоутиньоГувоҳи бўлиб турганингиздек, бразилиялик яшил майдон сеҳргарларининг кўпчилиги кичик майдончали футзалдан унинг "ака"си бўлган футболга қадам қўйган. Ярим ҳимоячи Коутиньо ҳам футболга кириб келиши тўғрисида шундай дейди:

"Олти ёшимдан 13 ёшимгача футзал ўйнаганман, шундан сўнг бор эътиборимни катта футболга қаратишга қарор қилганман".


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика