UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  5 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

Фаолиятини эрта якунлаган ва жамоасини Олий лигага олиб чиққан собиқ дарвозабон Илҳом Жуманов билан суҳбат Янгиликлар

Фаолиятини эрта якунлаган ва жамоасини Олий лигага олиб чиққан собиқ дарвозабон Илҳом Жуманов билан суҳбат

Келажаги порлоқ дея эътироф этилган ва ёшлар терма жамоасида ўйнаган дарвозабон Илҳом Жуманов бугунги кунда Про лигада ишламоқда.

У клубнинг дарвозабонлар мураббийи сифатида ўзини синаб кўрмоқда. Эътиборлиси шундаки, Жуманов 2021 йилда Тожикистон қуйи лигасида “Равшан” клубини бошқариб, Олий лигага олиб чиқди. Кейинчалик жамоа билан хайрлашиб, фаолиятини ўзимизда давом эттирмоқда. Яқинда у билан суҳбатлашиб, турли мавзулардаги саволларга жавоб олдик.


- Про лига иштирокчиси бўлган “Янгиер-қурувчи”да иш бошлашингиз қай  тариқа амалга ошди?

- Албатта, клуб томонидан таклиф бўлди. Аслида ўтган йилда ҳам менга улар алоқага чиқишган эди. Бироқ Тожикистонда фаолият олиб бораётганим сабабли кела олмагандим. Бу йил эса оиламга яқинроқ бўлишни истадим ва “Янгиер-қурувчи”дан тушган таклифни қабул қилдим. Аслида менда бир нечта вариантлар бўлганди. 

- Ўтган йили Зафарободнинг “Равшан” клубини қуйи лигадан элитага олиб чиқа олдингиз. Бу қай тариқа амалга ошди?

- Биласизми, 2019 йилда мен “Равшан” жамоасида ўйновчи мураббий сифатида иккинчи лигадан юқорига олиб чиққан эдим. Биринчи лигада легионерларга ўйнаш ҳуқуқи йўқлиги ва ўзимда юзага келган айрим сабабларга кўра, футболчилик фаолиятимни якунладим. Сўнгра мураббий сифатида иш бошладим. Клуб раҳбари билан келишган ҳолда жамоани янги мавсумга тайёрладим. Биринчи даврага қадар ўзим тўлиқ бошқардим. Иккинчи давра олдидан Раҳматулло Фузайлов олиб келинди. У билан биргаликда жамоани Олий лигага олиб чиқдик. 

- Вазифани бажариш вақтида қийинчиликлар юзага келдими?

- Албатта, қийинчиликлар бўлди. Мураббий сифатида ишлаш жуда қийин. Футбол ўйнаш анча осонроқ деб ўйлайман. Легионерсизлар, маҳаллий ўйинчилар билан ишлаган ҳолда мақсадга эришдик.  Қийинчиликлар бўлди, айниқса, маҳаллий футболчилар билан тил топишишда, натижа кўрсатишда қийинчиликлар кузатилди. 

- Олий лигага чиқишда меҳнатингиз синди. Лекин элитада иштирок этаётган вақтида сиз ишламаяпсиз. Бу сизга оғир ботмаяптими?

- Албатта, бу ҳар қандай мураббийга алам қилади. Лекин оиламни биринчи ўринга қўйиб, шароитимдан келиб чиққан ҳолда бора олмадим. Ҳолатимни клуб раҳбариятига тушунтирдим. Олий лигада ишламоқчидим, янада малака ошириш ниятида бўлгандим. Шундай бўлсада, нолимайман. Про лигада ишлаяпман, келгусида Суперлигада ҳам ишлаш имкони бўлади. Асосийси, сабр қилиб, тажриба тўплашда давом этаман. 

- Тожикистон футболи савияси бизникидан анча ортдами?

- Ўзбекистон футболи билан солиштириб бўлмайди. Савия жиҳатидан биздан анча паст. Қолаверса, шароитлар, бошқа жиҳатлар томонидан ҳам ортда. Лекин вазифани осон бажардик дея олмайман. Биз охирги турларга қадар курашдик ва якунда 2-ўринни эгаллаган ҳолда Олий лигага йўлланма олдик. 

- Одатда, дарвозабонлар узоқ вақт тўп тепади. Негадир, сиз фаолиятингизни эрта якунладингиз. Қўлқопларингизни барвақт михга илдим деб ўйлайсизми?

- Эрта тугатдим деб ўйлайман. Ўзим ҳам кўпроқ ўйнашни истагандим. Фаолиятимни эрта тугатишга асосий сабаблардан бири жароҳатлар бўлди. Кўп маротаба шу ҳолатга тушдим. Бундан ташқари, кўп вақтимни биринчи лигада ўтказдим. Аслида менга ҳам вақтида яхши жамоалардан таклифлар бўлди. Якуний қарор вақтида иккиланишлар бўлиб, имкониятларимни қўлдан чиқардим. Очиқ гапираман. Дейлик, айрим мураббий ўзи билан футболчиларни чақиради. Ўша мен ўйнаган вақтларда бу ҳолат бўлган.  Ёки бирорта мутахассис билан яхши муносадатда бўлсангиз, ўзингиз унга қўнғироқ қилиб, жамоасига чақиришини сўраш ҳолатлари кўпайган эди. Мен эса ишлаган барча мураббийларим билан муносабатларим яхши бўлсада, бирортасига қўнғироқ қилиб, мени жамоангизга таклиф қилинг демаганман. Ўзимга бўлган ишонч орқали эришишга интилганман. Юзага келган яхши имкониятлардан фойдалана олмаганимдан кейин,  кўп вақтимни қуйи лигада ўтказдим, сўнг фаолиятимни тугатиб, мураббийликни бошлаш истаги пайдо бўлди. Шу тариқа эртароқ бўлсада, қўлқопларимни михга илдим. 

- Фаолиятингиз давомида қайси жамоалардан яхши таклифлар бўлган? Нега уларни қабул қилмагансиз?

- Ўша вақтлари Олий лига (ҳозирги Суперлига) жамоалари томонидан таклиф бўлган. Аҳмад ака Убайдуллаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси аъзоси эдим. Ҳаммаси яхши кетаётган вақтда “Пахтакор”, “Машъал” ва яна бир нечта клублардан таклиф бўлган. Улар орасида энг яхшиси сўзсиз “Пахтакор” бўлган. Афсуски, танловда мен адашдим. Бир неча яхши инсонлар маслаҳат берган вақтида яқуний қарорга кела олмаганман. Айрим маслаҳат берган инсонларга қулоқ тутганман. Яъни, у ерга бориб нима қиласан, ундан кўра, бу жамоада ўйна қабилидаги гап-сўзларга эътибор берганман. Шу тариқа фаолиятимни биринчи лигада давом эттириб, шу ерда қолиб кетдим. Менда ҳеч қандай салбий характер бўлмаган. Доимий равишда ўз устимда ишлаб келганман. Якуний қарорни қабул қилишда иккиланишлар бўлган.

- Бирга ишлаган мураббийларингиз орасида кимлардан кўп жиҳатларни ўзлаштиргансиз?

- Кўп мураббийлар билан ишладим ва улардан анча тажриба олдим. Дейлик, ёшлар терма жамоаси сафида бўлган вақтимда Аҳмад ака Убайдуллаевдан кўп билимларни олдим. Дарвозабонлар мураббийлари орасида Марат Галимов, Денис Иванковдан кўп нарса ўргандим. Хуллас, ким билан ишлашимдан қатъий назар, ўзимга керакли бўлган сабоқни олганман.

- Ҳозирги кунда яхши савияли дарвозабонлар етишмаслигига нима сабаб бўлмоқда?

- Менимча, ёшлар билан ишлашда тизим нотўғри. Бу албатта менинг шахсий фикрим. Чунки дарвозабонлар билан ишлашда камчиликлар бор. Мутахассислар етишмаяпти. Натижада, ёшлар ўсишга қийналмоқда. Муаммолардан яна бири улар ўз устида ишламай қўйишган. Футболда меҳнатсиз натижа қила олмайсиз. Ўсиш учун ҳар куни ўз устингизда ишлашингиз керак. 

- “Янгиер-қурувчи”даги фаолиятингиз сизга трамплин бўлади. Мураббий сифатида аниқ мақсадингиз қандай?

- Юқори мақсадларни қўйганман. Келажакда Суперлигада ишламоқчиман. Ишонаманки, мен элитада ишлашга тайёрман. Сабоқ оляпман, ўз устимда ишламоқдаман. Маррани юқори олиш ва қўйган мақсадлар сари интилмоқчиман. Футболда эришмаган мақсадларни, мураббийлик орқали амалга оширмоқчиман. Қолаверса, орзуларимдан яна бири  терма жамоаларда ҳам фаолиятимни давом эттириш истаги бор.


Самандарбек суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика