UZ

Сўнгги янгиликлар

07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   2 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0

"Фанат лига". Роналду - Месси 7:6 Янгиликлар

"Фанат лига". Роналду - Месси 7:6

"Фанат лига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Шартлар: Тошкент вақти билан 21:00да Роналду ва Месси мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 10та.

Агар Роналду мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар Месси ишқибозлари жамоасида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди. 

Ҳар бир тўғри жавоб учун Роналду ёки Месси жамоасига 1 баллдан берилади. Савол биринчи аниқ жавобгача давом этади. Агар иккала жамоа вакили бир дақиқа ичида тўғри жавоб берса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади.


ЯНГИЛАШ


1.Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўз терма жамоаларида урган голлари сони нечта?
Жавоб: Роналду 99та - Месси 70та. 
Тўғри жавоб муаллифи - RAKUTEN.
Роналду - Месси 0:1



2. Роналду ҳамда Месси жамоалари ўртасидаги баҳсда иккала футболчи гол урган дастлабки учрашув санасини кўрсатинг.
Жавоб: 2011 йил 9 февраль. Аргентина - Португалия 2:1 (ўртоқлик ўйини)
Тўғри жавоб: йўқ.
Роналду - Месси 0:1



3. Роналду ва Месси фаолияти давомида неча марта хет-трик қайд этишган?
Жавоб: Роналду 56 - Месси 54.
Тўғри жавоб муаллифи: Burgansoy
Роналду - Месси 0:2



4. Криштиану ва Лионель фаолияти давомида нечтадан гол уришган?
Жавоб: Роналду 725 - Месси 697
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok
Роналду - Месси 1:2



5. Месси - Роналду тўқнашувида биринчи бўлиб "Олтин тўп"ни қайси футболчи қўлга киритган ва қачон қўлга киритган?
Жавоб: Криштиану Роналду (2008)
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, Monoblok 
Роналду - Месси 2:3



6. Роналду ҳамда Мессининг 2020 йилда урган голлари сони қанча?
Жавоб: Роналду 13 - Месси 9
Тўғри жавоб муаллифи: Monoblok
Роналду - Месси 3:3



7. Криштиану Роналдунинг фарзандлари сонини ва уларнинг исмларини айтинг.
Жавоб: 4 нафар фарзанди бор. Криштиану Роналду жуниор, Ева Мария, Метео Роналду ва Алана Мартина.
Тўғри жавоб муаллифлари: Nodirjon Abdurasulov, Yokubov.
Роналду - Месси 4:4



8. Лионель Мессининг кенжа ўғли Чиронинг туғилган йилини айтинг.
Жавоб: 2018.
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, Жавохир Бахронов.
Роналду - Месси 5:5



9. Месси Аргентина ёшлар (U20) терма жамоаси сафида нечта учрашувда майдонга тушган?
Жавоб: 18та
Тўғри жавоб муаллифлари: Yokubov, ГРОМ
Роналду - Месси 6:6



10. Криштиану Роналду АПЛдаги дастлабки мавсумида нечта гол уришга муваффақ бўлган?
Жавоб: 4та
Тўғри жавоб муаллифи: MMMReal 
Роналду - Месси 7:6


Ўйин якунланди. Умумий ҳисоб: Роналду 7:6 Месси

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика