UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми? Янгиликлар

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У 2019 йилнинг ёзида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Эктор Куперни кетказиш учун Фаластинга ютқазиб беришгани тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди.

— Мен эшитган гапларимга қараб иш қиладиган инсонмасман. Футболчиларни айблаш фикридан ҳам йироқман. Лекин, ўзим шубҳаланадиган ўйинлар бор. ЖЧ саралиш йўлида Ливандаги дуранг, КХДР ва Фаластинга ютқазишимиз — бу шубҳали ўйинлар. Мени аниқ фактим йўқ, шунчаки, шубҳаланаман...

Битта фикрни илгари сурмоқчиман: футболчилар айниқса терма жамоада мураббий танламаслиги керак! Улар тайинланган мураббий билан ишлаб, натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши керак. Мен ўйинчилар терма жамоада мураббий танлаб ўтириши ҳазм қилолмайман. Ўз вақтида кўрганман, Абрамовнинг ўрнига Қосимов қўйилган даврларга Тимур Кападзе ва Сервер Жепаров федерацияга келган, "Олиб қолайлик" деб. Лекин, улар Ватан терма жамоасида ўйнаяптими, мураббий ким бўлишидан қатъий назар, жонини бериб ўйнаши керак. Тамом!

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика