UZ

Сўнгги янгиликлар

16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  0 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  3 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми? Янгиликлар

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У 2019 йилнинг ёзида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Эктор Куперни кетказиш учун Фаластинга ютқазиб беришгани тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди.

— Мен эшитган гапларимга қараб иш қиладиган инсонмасман. Футболчиларни айблаш фикридан ҳам йироқман. Лекин, ўзим шубҳаланадиган ўйинлар бор. ЖЧ саралиш йўлида Ливандаги дуранг, КХДР ва Фаластинга ютқазишимиз — бу шубҳали ўйинлар. Мени аниқ фактим йўқ, шунчаки, шубҳаланаман...

Битта фикрни илгари сурмоқчиман: футболчилар айниқса терма жамоада мураббий танламаслиги керак! Улар тайинланган мураббий билан ишлаб, натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши керак. Мен ўйинчилар терма жамоада мураббий танлаб ўтириши ҳазм қилолмайман. Ўз вақтида кўрганман, Абрамовнинг ўрнига Қосимов қўйилган даврларга Тимур Кападзе ва Сервер Жепаров федерацияга келган, "Олиб қолайлик" деб. Лекин, улар Ватан терма жамоасида ўйнаяптими, мураббий ким бўлишидан қатъий назар, жонини бериб ўйнаши керак. Тамом!

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика