UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  5 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми? Янгиликлар

Фаластин билан ўйинда футболчилар атайин ютқазишганми?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

У 2019 йилнинг ёзида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Эктор Куперни кетказиш учун Фаластинга ютқазиб беришгани тўғрисидаги миш-мишларга изоҳ берди.

— Мен эшитган гапларимга қараб иш қиладиган инсонмасман. Футболчиларни айблаш фикридан ҳам йироқман. Лекин, ўзим шубҳаланадиган ўйинлар бор. ЖЧ саралиш йўлида Ливандаги дуранг, КХДР ва Фаластинга ютқазишимиз — бу шубҳали ўйинлар. Мени аниқ фактим йўқ, шунчаки, шубҳаланаман...

Битта фикрни илгари сурмоқчиман: футболчилар айниқса терма жамоада мураббий танламаслиги керак! Улар тайинланган мураббий билан ишлаб, натижа кўрсатишга ҳаракат қилиши керак. Мен ўйинчилар терма жамоада мураббий танлаб ўтириши ҳазм қилолмайман. Ўз вақтида кўрганман, Абрамовнинг ўрнига Қосимов қўйилган даврларга Тимур Кападзе ва Сервер Жепаров федерацияга келган, "Олиб қолайлик" деб. Лекин, улар Ватан терма жамоасида ўйнаяптими, мураббий ким бўлишидан қатъий назар, жонини бериб ўйнаши керак. Тамом!

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика