Ушбу жамоалар Тошкентда тўрт марта ўзаро ўйин ўтказишган. Уларнинг 2тасида Ўзбекистон ғолиб бўлган, 2та учрашувда дуранг қайд этилган. Яъни иорданияликлар сафарда жамоамизни мағлуб эта олмаган.
2001 йилда ЖЧ-2002 саралаши доирасида Тошкентда ўтган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашган. 2008 йилда Ўзбекистон терма жамоаси ўз уйида ўтган ўртоқлик учрашувида рақибни 4:1 ҳисобида мағлуб этган.
2013 йил ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичи доирасида Тошкентда ўтган учрашувнинг асосий ва қўшимча таймларида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Пенальтилар сериясида иорданияликларнинг қўли баланд келганди. Ниҳоят 2014 йил сентябрь ойида Тошкентда бу жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишган.