ФАКТ. "Нефтчи" 8 йилдан бери Фарғонада "Сўғдиёна"ни юта олмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
11 авг 2023, 13:19
Бугун Суперлиганинг 16-тури доирасида навбатдаги учрашувлар ўтказилади.

Лигада мағлубиятсиз одимлаётган "Нефтчи" Фарғонада Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Мезбонлар сўнгги маротаба ўз майдонида жиззахликларни 2015 йилги мавсумда мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган (4:1). Кейинги 5та учрашувнинг 4тасида "Сўғдиёна" ғалаба қозонган бўлса, 1та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлаган. 

Фарғонадаги сўнгги 5та ўйин 

16.04.2016. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 4:1

22.09.2017. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:1

22.05.2018. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 0:2

09.11. 2018. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 0:1

18.03.2022. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:2

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia