

Шундай қилиб, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоанинг голсиз серияси учта ўйинга етди. Сўнгги марта "аждарлар" 11 август куни 16-тур доирасида "Бунёдкор" билан ўйинда гол уришганди. Шундан кейин 3та ўйинда, яъни 270 дақиқа давомида "Насаф" футболчилари рақиблари дарвозасига умуман гол ура олишмади. Таъкидлаш лозимки, мана шу учала ўйинни "аждарлар" сафарда ўтказишди.
20-турни "Насаф" ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўтказади.
"Насаф"нинг сўнгги учта ўйини:
"Локомотив" - "Насаф" 1:0
"Қўқон-1912" - "Насаф" 1:0
"Қизилқум" - "Насаф" 0:0




